Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 17 / Жавоб берамиз

Айланмадан олинадиган солиқ: юридик шахслар ва ЯТТ учун ставкалар

 

2020 йилда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби бланкалари 2019 йилдагидан фарқли равишда, юридик шахслар учун ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам бир хил кўринишда.

Аҳолиси сони 100 минг кишидан кам бўлган ҳудудда чакана савдо билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан айланмадан олинадиган солиқ қандай ставкада тўланади?

 

– 2019 йилда календарь йилида товарларни реализация қилишдан олинган тушуми 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун амалга ошириладиган фаолият туридан қатъи назар, ягона солиқ тўловининг ­4%лик ставкаси белгиланган (26.12.2018 йилдаги ­ПҚ-4086-сон қарорнинг 8-банди).

2020 йилда 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача тушумга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади (СК 461-м.).

Айланмадан олинадиган солиқ ставкалари барча солиқ тўловчилар (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар) учун бир хил миқдорда белгиланган. Улар фаолият турига, шунингдек жойлашган жойига боғлиқдир.

 

Чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар жойлашган жойига қараб:

 

Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси, %да

 

аҳолиси сони 100 минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

 

4

 

бошқа аҳоли пунктларида

 

2

 

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда

 

1

 

 

2020 йилда аҳолиси сони 100 минг кишидан кам бўлган аҳоли пунктларида чакана савдо билан шуғулланадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 2% миқдорида белгиланган (СК 467-м.).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 2367 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика