Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 17 / Менда фикр бор

Айланмадан олинадиган солиқ: оператив ижарадан даромад учун ставка

 

Корхонанинг асосий фаолият тури мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланса, солиқ ставкаси 8%ни ташкил этади (СК 467-м. 7-қ.). Бошқа ҳолатда СК 467-моддаси 1-қисми, яъни 4%лик ставка қўлланилиши лозим. Солиқ органларининг позицияси шундай. Buxgalter.uz эксперти, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу муаммо эканлигини айтиб, унга қуйидаги ечимни таклиф қилмоқда:

 

– Солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тўлдиришда муаммога дуч келмоқдалар. Асосий фаолият тури, айтайлик, ишлаб чиқариш, хизматлар ва бошқалар бўлсин. Бунда бинони оператив ижарага беришдан даромад олинган бўлиши мумкин. Бу бошқа даромад ҳисобланади. Бироқ ҳисоботда (9-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) – «Бошқа даромадлар» иловасида «мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад» сатри йўқ.

2020 йилга қадар солиқ тўловчилар асосий фаолият турини 2007 йилги таҳрирдаги СК 22-моддасидан келиб чиққан ҳолда аниқлар эдилар: «асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмида соф тушум улуши устун бўлган фаолияти».

Ушбу норма «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси ­3-қисмига ҳам мувофиқ келган. Унга кўра бир нечта фаолият турини амалга оширадиган (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик айланма ҳажмида қайси фаолият тури устун бўлса, ушбу фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига киритилган.

2020 йилга қадар ягона солиқ тўловини тўловчилар томонидан оператив ижарадан олинган даромад асосий фаолият тури бўлмаган тақдирда, унга ЯСТ асосий ставкаси бўйича солиқ солинган.

 

2020 йилда нималар ўзгарди?

СК 467-моддасида асосий фаолияти мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган юридик шахслар учун (лизинг компаниялари бундан мустасно) айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 8% миқдорида белгиланган.

«Асосий фаолият тури» тушунчаси СКда берилмаган. Лекин СК 468-моддасининг 1-қисмида турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) солиқ ставкалари белгиланган бир неча фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқни тўлаши шартлиги қайд этилган.

СКнинг 297-моддаси 3-қисми 4-6, 10-14, 17, 18, 21-23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадлар, шунингдек фоизлар кўринишидаги даромадларга ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромаддаги даромад улуши устун бўлган фаолият тури учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинади (СК 468-м. 3-қ.).

СК 468-моддасига назар ташласак, унда санаб ўтилган 297-модда 3-қисми бандлари орасида 8-банд – «мол-мулкни мулк ижарасига (ижарага) беришдан олинган даромад, бундан молиявий ижара (лизинг) мустасно» – қайд этилмаган.

СК 468-моддаси 4-қисмида шундай дейилган: ҳисобот (солиқ) даврида ушбу СК 467-моддасининг ­2-14-бандларида кўрсатилган фаолият турлари мавжуд бўлмаганда, ушбу модданинг 3-қисмида кўрсатилган даромадларга СК 467-моддасининг 1-бандида белгиланган, яъни 4%лик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.

Ушбу нормадан, айнан СК ­468-моддаси 4-қисмидан келиб чиққан ҳолда, солиқ ҳисоботида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад солиқ солиш мақсадларида алоҳида фаолият турига айлантирилган ва солиқ ставкаси 4% этиб белгиланган.

 

Таклиф

Қонун ҳужжатларидаги зиддиятларни бартараф этиш мақсадида СКга «асосий фаолият тури» тушунчасини киритиш ва 468-модданинг ­3-қисмида санаб ўтилган бандларга 8-бандни ҳам қўшиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда ушбу даромадга асосий фаолият тури ставкаси бўйича солиқ солинади.

 

Прочитано: 121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика