Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 17 / Қонунчиликдаги янгиликлар

1 майдан ташқи савдога вақтинчалик чекловлар жорий этилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2020 йилдаги 247-сон қарори билан тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун хом ашё экспорти ва цемент маҳсулотларининг импорти вақтинча чекланади. Бу пандемиянинг иқтисодий оқибатларидан келиб чиқиб Ҳукумат томонидан кўрилган чора-тадбирлар жумласидандир.

 

2020 йил 1 майдан 31 декабргача бўлган даврда қуйидагилар вақтинчалик тўхтатилади:

а) тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун хом ашё экспорти:

СМС нотўқима материали (ТИФ ТН коди 5603121000);

«Спанбонд» нотўқима материали (5603119000 ва 5603919000);

«Мельтблаун» нотўқима материали (5603129000 ва 5911400000);

б) импорт бўйича цемент маҳсулотини олиб кириш (2523210000 ва 2523290000).

Қарорнинг қабул қилиниши кўпгина қурилиш объектларида ишлар тўхтатилганлиги сабабли цементга бўлган талаб кескин тушиб кетганлиги, шунингдек тиббий буюмларга бўлган ички эҳтиёжни таъминлаш зарурати билан боғлиқдир. Ташқи ва ички бозордаги конъюнктурадан, мамлакатимизда пандемия тарқалиши жараёнидан келиб чиққан ҳолда, ваколатли органлар жорий этилаётган чекловларни муддатидан олдин бекор қилиш таклифини билдиришлари мумкин.

Монополияга қарши курашиш қўмитасига тегишли идоралар билан биргаликда ички бозорда цемент маҳсулоти ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун хом ашё нархининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик борасида қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 23.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1199 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика