Elcomix-120 бетон ишлаб чиқариш ускунасининг эскириш ставкаси қандай?
– Elcomix-120 бетон ишлаб чиқариш ускунаси дейилганда стационар бетон заводи (ускунаси) тушунилади. Ускуналар тезда йиғилади ва қисмларга ажратилади, модуллар оддий ёки махсус юк машиналарида ташилади, монтаж қилиш жойида ўтказилиши лозим бўлган фундаментал ишлар ҳажми жуда кам*.
Комплекс қурилмалар (куч машиналари ва ускуналар) учун:
● фойда солиғи солиш мақсадларида харид қилишга оид харажатлар йиллик 8% миқдордаги чекланган амортизация нормалари бўйича амортизация ажратмалари орқали харажатларга киритилади. Бунда ҳисоб сиёсатида солиқ солиш мақсадларида ушбу меъёр белгиланмаган бўлса, 8%дан кам нормалар бўйича амортизация ҳисобланишига йўл қўйилади (СК 306-м. 6, 8-қ.);
● бухгалтерия ҳисоби мақсадларида корхона бухгалтерия ҳисобини юритиш учун амортизацияни ўз ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисоблашга ҳақли. Амортизация ажратмалари миқдори Солиқ кодексида кўрсатилган чекланган амортизация нормаларидан фарқ қилиши мумкин.
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.
*Ишлаб чиқарувчининг сайтидаги маълумот https://www.concretebatchingplants.com/ru/statsionarnie-betonnie-zabodi/elkomix-120.