Norma.uz

Эҳтиёт чорасидан келиб чиқиб…

 

Ходимларни ўта йирик миқдордаги ўғирликда қўлга олишди. Бирининг иши терговда. Ушланганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Иккинчи ходимни топиша олмаяпти. Учинчи ходимни ушлашган, у ҳам терговда – маълумотнома бор.

Ўғирлик қилиб, иши терговда бўлган икки нафар ҳамда бирига нисбатан тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ходимларни ишдан бўшатиб юборса бўладими?

Агар бўшатиб бўлмаса, табелда қандай ёзув киритайлик?

 

Ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда ушбу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади (МК 106-м. 3-қ.).

Қонун ҳужжатларида тергов остида бўлиш тарзидаги эҳтиёт чораси назарда тутилган эмас. Шунинг учун ходимларингизга нисбатан айнан қандай эҳтиёт чораси қўлланилганини аниқлаш лозим. Агар бу муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат, кафиллик ёки гаров бўлса, ходим ишга чиқиши зарур, унинг ишда бўлмаслиги эса прогул сифатида баҳоланади. Қамоққа олинганда ходимнинг ишда ҳозир бўлмаслиги прогул деб ҳисобланмайди.

Жиноят иши қўзғатилганлиги  ёки эҳтиёт чораси танланганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ходимларга нисбатан иш берувчи дастлабки тергов органларига расмий сўров юборади.

Агар суд лавозимдан вақтинча четлаштириш тўғрисидаги қарорни чиқарган бўлса, бу ҳақда жисмоний шахснинг иш жойига хабар берилади. Бундай ҳужжатни олгач, иш берувчи процессуал мажбурлов чораси бекор бўлган даврга ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт (ЖПКнинг 255–260-моддалари). Бу даврда ходимга иш ҳақи ҳисобланмайди (МК 113-м.).

Ходимнинг лавозимдан четлаштирилган ёки қамоқда бўлган даври иш вақти ҳисобини юритиш табелида изоҳда расшифровкаси билан қуйидаги тарзда акс эттиришни тавсия этамиз:

♦ «0*» (ишдан қонун ҳужжатларида назарда тутилган сабабларга кўра, иш ҳақини ҳисобламаган ҳолда четлаштириш) – суднинг ишга йўлатмаслик тўғрисидаги қарорини олгандан кейин;

♦ ёхуд «0**» (аниқланмаган вазиятларга кўра ишга келмаслик) – ходимнинг қаердалиги тўғрисида маълумотлар ҳозирча олинмаган.

Ходимга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган тақдирда, унинг асосида меҳнат шартномаси бекор қилинади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш керак бўлади. Суднинг ҳукми қонуний кучга кирган кун ходимнинг охирги иш куни ҳисобланади (МК 106-м. 3-қ.).

Меҳнат шартномаси мазкур асосда бекор қилинганда ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилади – иш ҳақи ва ходим охирги иш кунигача ишлаб, фойдаланмаган меҳнат таътили учун компенсация тўланади.

Компенсацияни ҳисоб-китоб қилишда ходимнинг терговда бўлган даврини таътил олиш ҳуқуқини берувчи стажга киритиш керак эмас, сабаби бу вақтда ходим иш ҳақи олмайди, шунингдек ҳақиқатда ишламайди ҳам. Бу давр таътилни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаш даврлари рўйхатига киритилмаган (МК 142-м.).

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар бўлими ходими.

 

Прочитано: 681 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика