Norma.uz

Куну тун режимида ишлаганда иш вақти ҳисоби

 

Корхонада навбатчилик жадвали асосида куну тун ишланади. Ҳар бир навбатчиликдан кейин суткалик ҳисобот тузилади, унга кўра оператор эрталабки соат 8 да смена ва нефть маҳсулотлари қолдиқларини қабул қилади, бир сутка ишлагандан сўнг кейинги куннинг соат 8 ида ҳисобот топширади. Навбатчиликлар жадвалида фақатгина навбатчилик куни кўрсатилади. Табель эса 6 иш кунилик иш ҳафтаси ҳисобидан келиб чиқиб, ҳафтасига 40 соат деб тўлдирилади. Амалдаги куну тун ишлаганлик, навбатчиликлар жадвали ва меҳнатга ҳақ тўлашда номувофиқликлар бўлмоқда. Агар жадвал ҳақиқатда ишланган вақт бўйича тўлдирилса, ҳафтасига 40 соатдан кўп вақт ишланган бўлиб чиқмоқда. Яна жадвал бўйича навбатчилик қилаётган битта оператор билан бирор бахтсиз ҳодиса юз бериб қолган вазият юзага келиши мумкин. Лекин табелда унда ҳақиқатда дам олиш куни қайд этилган бўлади.

Навбатчиликлар жадвали, табелни тўлдириш ва меҳнатга ҳақ тўлашни норматив ҳужжатларга амалда қандай мувофиқлаштирса бўлади?

 

- Саволнинг мазмунидан кўринадики, корхонада иш меҳнат қонунчилигини бузган ҳолда ташкил этилган. Ҳақиқатдаги иш вақти ҳисобини юритиш учун мансабдор шахсларнинг шахсан жавобгарлиги мавжуд эмас. Иш вақти табелларини сохталаштириш ва уларнинг навбатчилик жадвалларига мувофиқ келмаслиги ҳолатлари қайд этилади. Текширувлар пайтида мансабдор шахслар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка жалб этилиши мумкин.

Ишлаб чиқариш жараёни ва ходимларнинг иш вақтини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида уларни ташкил этишни қайта кўриб чиқиш лозим бўлади.

1. Корхонада ўрнатилган 24 соатлик – куну тун режимда (3 киши, ҳар икки суткадан кейин бир сутка давомида) ишлаш  қонунчиликка зиддир. Кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим (МК 123-м.).

Шу туфайли иш вақтининг жамланган  ҳисобини юритиш  жорий этилиши керак. Шунинг учун тўрт нафар ходим билан уларнинг ҳар бири учун қуйидаги режимда ишни ташкил этиш лозим:

♦ биринчи суткада – кундузги иш (ҳар бир ходимга дам олиш ва тушлик қилиш учун бир соатлик танаффус берган ҳолда);

♦ иккинчи сутка – тунги иш (ҳар бир ходимга дам олиш ва тушлик қилиш учун бир соатлик танаффус берган ҳолда);

♦ учинчи ва тўртинчи суткалар – дам олиш кунлари.

 

МИСОЛ. I смена – бошланиши соат 8.00 да, тугаши 20.15 да;

дам олиш ва тушлик қилиш учун бир соатлик танаффус – соат 13.00 дан 14.00 гача;

иш вақтининг давомийлиги – 11 соату 15 дақиқа;

15 дақиқа – соат 20.00 дан 20.15 гача – олдинги бригададан (ходимдан) сменани қабул қилиш ва ҳисобот топширишга кетади.

II смена – бошланиши соат 20.00 да , тугаши келгуси куннинг соат 8.15 да;

дам олиш ва тушлик қилиш учун бир соатлик танаффус – соат 00.00 дан 01.00 гача;

иш вақтининг давомийлиги – 11 соату 15 дақиқа;

15 дақиқа – соат 8.00 дан 8.15 гача – олдинги бригададан (ходимдан) сменани қабул қилиш ва ҳисобот топширишга кетади.

 

Шу сабабли ҳар бир иш сменасининг давомийлиги 11 соату 15 дақиқани ташкил этади ва бу қонунчиликка зид келмайди ҳамда бундай ишлаш ходимлар учун иш вақтидан ташқари ишни истисно этади ёки иш вақтининг лозим кўрилган чегарасида бўлади (МК 124-м.).

Саволингизда уч нафар ходимнинг ҳар бири ойига 220 соатдан ишлаб беришига тўғри келаётганини кўрсатгансиз, бундай иш эса иш вақти нормасининг ўртача 50 соатдан ошиб кетишига олиб келмоқда.  Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди – иш вақтидан ташқари иш йилига 120 соатдан ошиб кетмаслиги керак (Намунавий қоидаларнинг 4.9-моддаси, АВ томонидан 14.06.1999 йилда 746-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Бундай ортиқча ишлаш нафақат қонунчиликка зид, балки иш берувчи учун иқтисодий жиҳатдан фойдасиз ҳамдир, чунки  у иш вақтидан ташқари ишланган соатлар учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўлашга мажбур (МК 157-м.).

Ишни тўғри, яъни ортиқча ишсиз тўрт кишилик ходим билан ташкил этар экан, иш берувчи бир томондан қўшимча иш ўринларини яратади, иккинчи томондан иш вақтидан ташқари ишга ҳақ тўламайди.

 

2 Корхонада навбатчилик жадвали иш вақти ҳисобини юритиш табелига мувофиқ келмайди.

Раҳбар ҳар бир ҳисоб даври бошланишидан олдин ходимлар учун иш жадвалини тузади ва тасдиқлайди. Жадвалга қатъий риоя қилиниши керак, бундан форс-мажор ҳолатлар мустасно, бундай ҳолатларда раҳбар жадвалга ўзгартиришлар киритади ва, тегишли равишда, ходимлар учун иш режимини ўзгартиради. Ходимлар иш жадвалини мустақил тарзда ўзгартиришга ҳақли эмаслар.

Иш жадвали муайян тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш соатлари умумий миқдорининг нормаси ошмаслиги борасида текшириб борилади.

Ҳисобот даври учун иш соатларининг нормал миқдори тўғрисидаги маълумотларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли йил учун иш вақтининг ҳисоб-китобидан олиш мумкин.

Ҳақиқатда ишлаган ходим қолиб, бошқа бир ходимга ишни расмийлаштиришга, шунингдек ишни бир режимда ташкиллаштириб, табелни бошқа режимда тўлдиришга йўл қўйилмайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилиши лозим. 

Табелни корхонангизда ўрнатилган иш сменалари жадвалига мувофиқ ҳақиқатда ишланган вақт бўйича тўлдириш керак.

Кундузги ва тунги вақтлар учун алоҳида табеллар юритса бўлади. Шу билан бирга, табелда суткаларни кундузги ва тунги қисмларга ажратиш ҳамда камайиб боришига қараб, ишланган тунги соатлар (22.00 дан 6.00 гача) учун ходимга камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади (МК 158-м.).

Иш вақти ҳисобини юритиш табелида иш куни (смена) давомида ҳақиқатда ишланган соатлар кўрсатилади, бундан иш вақтига киритилмайдиган дам олиш ва овқатланиш учун танаффус мустасно  (МК 127-м.).

Ходимларга иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда, шунингдек, ҳисоб даврида қуйидагиларни ҳам (улар мавжуд бўлса) ҳисобга олиш зарур:

♦ камида икки баравар миқдорда ҳақ тўланадиган, белгиланган нормадан ортиқча ишланган кунлар ва соатлар;

♦ камида икки баравар миқдорда ҳақ тўланадиган байрам кунларида ишланган кунлар ва соатлар;

♦ камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланадиган тунги соатлар (22.00 дан 6.00 гача).

Иш вақтини табелда қуйидаги графаларга ажратиш мақсадга мувофиқдир:

♦ сменаларнинг умумий сони;

♦ тунги, байрамда, иш вақтидан ташқари вақтда ишланган алоҳида соатларнинг умумий сони.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар бўлими ходими.

 

Прочитано: 318 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика