Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 06 / Божхона

Сирдарё: постлар мустаҳкам ҳимояда

 

Бугун дунёда кечаётган глобаллашув ва иқтисодий-сиёсий интеграциялашув жараёнлари мамлакатимизнинг халқаро муносабатлари ва ташқи иқтисодий фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. Дарҳақиқат, барча соҳаларда бўлгани каби, сўнгги йилларда давлат божхона хизмати органларида ҳам ўзига хос туб бурилиш, янгиланишлар даври кечмоқда. Республикада иқтисодиётни, тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш йўлида шиддатли ислоҳотлар амалга ошириляпти.

 

Бу ислоҳотларда давлат божхона хизмати органларининг ҳам иштирокини жамоатчилик кўриб, кузатиб турибди. Кейинги йилларда соҳада бир қатор аниқ амалий ишларга қўл урилди-ки, тадбиркорлар илгари бундай ўзгаришларни тасаввур ҳам қила олмас эдилар. Ҳозир божхоначилар тадбиркорларнинг ҳамкори, ёрдамчиси сифатида янги қиёфада, янги имижда намоён бўлмоқда. Зеро, бу ўзгаришлар ортида етук кадрларнинг салоҳияти муҳим ўрин тутади.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳам ўз касбини севадиган, фидойи ва жонкуяр ходимлар хизмат қилиб келмоқда. Божхона хизмати подполковниги Тоҳир Деҳқонов бошчилигидаги Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими 2019 йил давомида жами 83 та божхона қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаб, умумий қиймати 2 млрд 229,6 млн сўмлик товар-моддий бойликларни ашёвий далил сифатида ушлаб қолган. Булар орасида хуфиёна йўллар билан олиб киришга уринилган пиротехника воситалари, дори воситалари, гиёҳвандлик моддалари, қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар бор бўлиб, уларнинг келгусида жамиятга етказиши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий зарари «таннархи»дан анчайин бисёр бўлар эди.

Божхона хизмати майори Акбар Аҳмедов бошчилигидаги Божхона назоратини ташкил этиш бўлими ҳам ўтган йил самарали иш натижаларини кўрсатди. Хусусан, «Авто» автоматлаштирилган ахборот дастурида 28 533 та ва «Темир йўл» автоматлаштирилган ахборот тизими дастурида 1 556 та Юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчалари, 1 280 та Божхона кузатуви далолатномалари ва автотранспорт воситалари учун 26 976 та мажбуриятномалар расмийлаштирилиб, 4 275 та транспорт воситаси учун 467,3 млн сўмлик йиғимлар ундирилган ҳолда божхона кузатуви амалга оширилди.

Божхона хизмати майори Бекзод Турсунматов бошчилигидаги Божхона тўловлари бўлими ходимлари ва «Гулистон», «Сайхун» ва «Ховос» ТИФ божхона постлари ходимлари ҳам 2019 йилга белгиланган истиқбол режа кўрсаткичларини муваффақиятли бажаришди. Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги Ўзбекистоннинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжалларига доир ПҚ-4086-сон қарорига асосан ДБҚ томонидан 2019 йил учун белгиланган божхона тўловларининг тушуми бўйича 90,2 млрд сўмлик режа 107,9 млрд сўмга (119,6 фоизга) адо этилди.

Ҳозирги кунда эл-юрт корига яраб, божхона сарҳадларида иқтисодий манфаатларимизни ҳимоя қилаётганлар орасида хотин-қизлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Божхона ходимлари С.Абдураззоқова, М.Бабаева, М.Раҳимзода, С.Жўраева, С.Қодирова, Р.Пирназарова ва Р.Сибгатуллина божхона органлари самарадорлигини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. 2019 йил давомида аёлларимиз томонидан умумий қиймати 138,7 млн сўмлик 71 та божхона қонунчилигининг бузилиш ҳолатлари аниқланган.

 

Шуҳрат ХАЙРУЛЛАЕВ,

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги.

 

Прочитано: 572 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика