Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 06 / Солиқ солиш

Хизматлар импортида ҚҚС

 

Хорижий компанияларнинг дастурий маҳсулотлари лицензиати бўлган корхона улардан фойдаланиш ҳуқуқини сотади ва ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланади. Хорижий компаниялар билан шартномаларда Ўзбекистон бюджетига тўланадиган ҚҚС суммаси кўрсатилмаган. Шу боис хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС суммасини ҳисоблаймиз ва бюджетга тўлаймиз.

1. Корхона хизматларни импорт қилишда етказиб берувчилардан ушлаб қолмасдан, ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?

2. Фойда солиғини ҳисоблашда тўланган ҚҚС суммаси чегириладими?

 

1

2020 йил 1 январдан бошлаб дастурий маҳсулотлар лицензиарлари бўлган контрагентларингиз – хорижий корхоналарнинг хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланади, чунки корхонангиз Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган. Хорижий компаниялар эса ҚҚС тўловчиси ҳисобланади (Солиқ кодексининг 237-моддаси 1-қисми 3-банди, 241-моддаси 1, ­2-қисмлари). Уларнинг хизматларини харид қилиб, корхонангиз ҚҚС бўйича солиқ агентига айланади ва ушбу айланма бўйича солиқ тўлаши шарт бўлади. Солиқ базаси ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда реализация қилишдан олинган даромаднинг суммаси сифатида аниқланади. Контрактнинг шартларига мувофиқ хорижий компания хизматларни Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмасдан тақдим этса, солиқ базаси кўрсатилган хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚСни ҳисобга олмасдан аниқланади. Бундай ҳолда солиқ агенти сифатида корхонангиз тегишли солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт (Солиқ кодексининг 255-моддаси 1-7-қисмлари). ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати Солиқ кодексининг 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради.

2

Корхонангиз ҚҚС тўловчиси бўлган хорижий компаниядан солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва уни бюджетга ўтказиши шарт (Солиқ кодексининг ­255-моддаси 6-қисми). Бироқ контракт шартларига мувофиқ Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда хорижий компания томонидан хизматлар кўрсатилганлиги сабабли ҚҚСни ўз харажатларингизга ҳисоблайсиз ва бюджетга тўлайсиз.

Бошқа шахслар учун тўланган солиқлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киритилади (Солиқ кодексининг 317-моддаси 11-банди).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 607 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика