Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 06 / Солиқ солиш

Айланмадан олинадиган солиқни кимлар тўлайди

 

Ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда ЯСТ тўлаган. Ассортиментни кўпайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш мақсадида шартнома бўйича янги ускуна импорт қилди. Шунингдек импорт бўйича 3 000 ш.б.га, яъни шартнома тузмасдан ипларни бепул олди. 2019 йил якунларига кўра корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошади.

Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши лозимми?

 

2019 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар, ҚҚС тўловчилари ҳисобланадилар (27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармон). Бунда импорт қилинган товарлар қандай мақсадга мўлжалланганлиги (ўз эҳтиёжи учун ёки сотиш учун) аҳамият касб этмайди. Шу боис товарни қайта сотишингиз ёки ундан ўзингиз асосий восита сифатида фойдаланишингиздан қатъи назар, корхонангиз ҚҚС тўлашга ўтиши лозим. Ускуналар импорт қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҚҚС тўлашингиз керак. 2020 йил 1 январгача ЯСТ тўловчилар ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга ҳақли бўлган.

2020 йил 1 январдан бошлаб янги таҳрирдаги Солиқ кодекси (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун билан тасдиқланган) амал қилмоқда. Унга мувофиқ ЯСТ ўрнига айланмадан олинадиган солиқ киритилган, у ҚҚС ва фойда солиғининг ўрнига тўланади (Солиқ кодексининг ХХ бўлими).

2019 йил якуни бўйича жами даромадлари 1 млрд сўмдан ошмаган, 2019 йилда товарлар импортини амалга оширганлиги муносабати билан ҚҚСни тўлашга ўтган юридик шахслар жорий йил 1 январдан бошлаб, агар уларда 2020 йилда товарларни етказиб бериш ва (ёки) олиб кириш бўйича импорт контракти мавжуд бўлмаса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш ёки ҚҚС ва фойда солиғини тўлашни танлаш ҳуқуқига эга (МВ ва ДСҚнинг 10.01.2020 йилдаги 06/04-01-32/59-сон ва ­17/3-00726-сон ахборот хати 4-банди).

Бироқ 2019 йил учун корхонангизнинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошган. Бундай корхоналар 2020 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқни тўлаши мумкин эмас (Солиқ кодексининг 461-моддаси 1-қисми 1-банди). Улар фойда солиғи ва ҚҚС тўлайдилар.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1652 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика