Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 06 / Солиқ солиш

Фоизсиз қарзнинг солиқ оқибатлари

 

Корхона ягона муассисжисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз тақдим этди.

2020 йилда жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз берилиши қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?

 

Жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз берилиши қарз берувчи юридик шахсда ҳам, қарз олувчи жисмоний шахсда ҳам солиқ солишга олиб келмайди.

2020 йилда жисмоний шахс томонидан фоизсиз қарз олинишида қуйидагилар юзага келмайди:

қарз қайтариш шарти билан берилганлиги сабабли даромад;

беғараз асосда берилган пул маблағларидан вақтинча фойдаланишдан (фойдаланганлик учун фоиз тўланмаган ҳолда) даромад.

Бинобарин, жисмоний шахсда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Солиқ солиш мақсадида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 299-моддаси ­4-қисмида белгиланган фоизсиз асосда қарз олишдан даромадлар фақат юридик шахсларга тегишли бўлади. Жисмоний шахсларнинг даромадлари янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 371-377-моддаларида белгиланган.

Жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз тақдим этган корхона ҳам даромад олмайди. Унда ҳам солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Мазкур нормалар 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ 2020 йил 1 январгача амал қилган.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 790 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика