Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 06 / Амалий бухгалтерия

АВни бепул бериш

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи давлат корхонаси ВМнинг қарорига асосан асосий воситалар ва товар-моддий захираларни бошқа ички идоравий ташкилотларга бепул беряпти.

Бепул беришдан кўрилган зарарни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига киритиш тўғри бўладими?

 

Ҳа, ТМҚ ва бошқа активларни бепул беришдан кўрилган зарар 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги ­54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.15.11-банди; Йўриқноманинг ­407-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Асосий воситаларнинг бепул берилиши муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш бўйича проводкалар Низомнинг (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 35-бандида қайд этилган.

Бошқа активларни бепул берилиши муносабати билан ҳисобдан чиқаришда ­9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти ўрнига 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётидан фойдаланган ҳолда худди шундай проводкалар амалга оширилади (Йўриқноманинг 390-моддаси).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 243 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика