2020 йилда юридик шахсга мол-мулкини оператив ижарага берган жисмоний шахс – резидент даромад солиғини тўлаган тақдирда, ушбу юридик шахс солиқ агенти ҳисобланадими? Ёки йил охирида жисмоний шахснинг ўзи бундай даромадларни декларациялаши лозимми?
– Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар солиқ агентида солиқ солинадиган мулкий даромадларга киритилади (Солиқ кодексининг 375-моддаси 3-банди, 387-моддаси 3-банди).
Солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти солиқ агентлари деб эътироф этилган ЎзР юридик шахсларининг зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 386-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари, уларга солиқ агентида солиқ солинмаса, декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киритилади (Солиқ кодексининг 393-моддаси 1-қисми).
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.