Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 06 / Солиқ солиш

Фоизсиз қарз: аввалги тартиб қолдирилди

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи хусусий корхона 2020 йилда юридик шахсга фоизсиз молиявий қарз берди.

Бунда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин?

 

– Пул маблағларини фоизсиз асосда қарзга олувчи учун солиқ оқибатлари аввалги йиллардагидан фарқ қилмайди.

Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз олиш чоғида қарз олувчининг даромади қарз олиш санасида ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Қарз берувчининг даромадини аниқлашнинг худди шундай тартиби қарз олиш санасида ставкаси Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган фоизлар тўлаш шарти билан берилган қарзларга нисбатан ҳам қўлланилади (Солиқ кодексининг 299-моддаси 4-қисми).

Қарз берувчи учун фоизсиз асосда молиявий қарз бериш солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 688 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика