Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 06 / Солиқ солиш

Ҳадя этилган улушдан солиқ тўланмайди

 

Эр-хотин – МЧЖ муассислари. Эр ўз улушини хотинига ҳадя қилиб, муассислар таркибидан чиқяпти.

1. Муассислар йиғилишининг баённомасини тузиш зарурми, эрнинг МЧЖдаги улушни хотинига ҳадя қилишини нотариал тасдиқлаш лозимми?

2. Мазкур операция қандай солиқ оқибатларини юзага келтиради?

 

1

Бундай ҳолат уставда назарда тутилган бўлса, йиғилиш баённомаси ва ҳадяни нотариал тасдиқлаш лозим.

Жамият иштирокчиси устав фондидаги ўз улушини бир ёхуд бир неча иштирокчига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли. Бундай битимни тузиш учун, жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмайди. Қонун ҳужжатларида умумий йиғилишда бир муассис улушидан бошқасининг фойдасига воз кечиши масаласини кўриб чиқиш тўғрисида талаб белгиланмаган. Шу тариқа, бу ҳолат бевосита уставда назарда тутилган бўлса, бир иштирокчининг бошқасининг фойдасига улушидан воз кечишига оид битимни тузишда жамият иштирокчиларининг ёки айнан жамиятнинг ёзма розилиги зарур бўлади. Розилик ёзма шаклда бўлиши ва улушидан бошқанинг фойдасига воз кечаётган иштирокчи мурожаат этган пайтидан эътиборан 30 кун ичида ёки уставда белгиланган бошқа муддат ичида олиниши керак. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган муддат ичида жамият иштирокчиларининг ҳеч биридан ёки айнан жамиятдан ёзма раддия олинмаган бўлса, бундай розилик олинган деб ҳисобланади.

Бир муассис бошқасининг фойдасига улушидан воз кечиши ҳадя (бошқанинг фойдасига текинга воз кечиш) шартномасини тузиш орқали расмийлаштирилади. Мазкур шартнома оддий ёзма шаклда тузилиши лозим. Жамият уставида назарда тутилган бўлса, шартнома нотариал расмийлаштирилади. Ўзганинг фойдасига воз кечишга доир битимнинг жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси).

 

2

Мазкур операция солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. Жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, уларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса, бундай даромадга солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 60-моддаси, ­378-моддаси 17-банди).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 821 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика