Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 06 / Солиқ солиш

Ускунани импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз

 

Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ солиқларни тўлашдан озод этилган корхона импорт шартномаси бўйича ўз эҳтиёжлари учун ускунани олди.

Ускунани импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз қайси счётда ҳисобга олинади?

 

– Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ­ПҚ-2863-сон қарори билан хусусий тиббиёт ташкилотларига 2022 йил 1 январгача божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар тақдим этилган ва ундан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган (8-банд).

Имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган ҳолларда солиқ ҳисобланмайди ва маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар)нинг харид қийматига киритилмайди. Улар бўйича имтиёзли ҚҚС ҳисобга олинмайди (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Вақтинчалик имтиёзлар суммаси 013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» балансдан ташқари счётида акс эттирилади. Улар белгиланган имтиёзли давр тугагач, ҳисобдан чиқарилади.

Имтиёз аниқ мақсадга йўналтирилмаганда проводкалар қуйидаги кўринишда бўлади (Счётлар режаси бўйича ҳисобга олувчи счётлар, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 1-илова).

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Импорт ускуна келиб тушди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Товар импортига боғлиқ ва уларнинг таннархига киритилмаган бошқа харажатлар акс эттирилди (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг
13-банди)

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Импорт қилиш чоғида вақтинчалик солиқ имтиёзлари, шу жумладан ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳам ҳисобга олинган

 

013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)»

 

 

 

Ускуна ишга туширилди

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

 

 

Дилором САИДОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 672 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика