Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 01 / Амалий бухгалтерия

Аъзолик бадаллари: бухгалтерия ҳисобидаги проводкалар

 

Ишлаб чиқариш корхонамиз 2019 йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимини қўллаяпти. Ҳар йили «GS1 Uzbekistan» ассоциациясига аъзолик бадалларини тўлаймиз.

1. Аъзолик бадаллари қайси бухгалтерия счётига ўтказилади?

2. У фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритиладими?

 

1

Тўланган аъзолик бадалларини улар тўланаётган пайтда қуйидаги проводкалар билан акс эттириш лозим (Йўриқноманинг ­160-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова):

Дт 3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари» счёти

Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».

Олдиндан тўланган аъзолик бадалларини 12 ой давомида қуйидаги проводкалар орқали давр харажатларига тенг улушларда ҳисобдан чиқариш лозим:

Дт 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти

Кт 3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари» счёти.

 

2

Ассоциацияларга, шу жумладан халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар, агар бундай бадалларни тўлаш солиқ тўловчи фаолиятининг амалга оширилиши учун мажбурий шарт бўлса ёки ЎзР Президентининг, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга оширилса, чегириладиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 22-банди*).

Ўз маҳсулотини штрихли кодлаштиришни, бунда GS1 тизими стандартлари ва спецификацияларидан фойдаланишни истайдиган корхоналар GS1 миллий ташкилотларидан бирига аъзо бўлиши лозим. Халқаро қоидаларга кўра GS1 га ихтиёрий асосда аъзо бўлинади. Корхоналарни ўз маҳсулотларига мажбурий тартибда штрихли кодлар босилишини белгилайдиган халқаро стандартлар ва битимлар мавжуд эмас.

Шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисида низомга (ВМнинг 21.09.1999 йилдаги 438-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ маҳсулотларни (товарларни) GS1 штрихли кодлари билан маркировкалаш ихтиёрий асосда амалга оширилади (Низомнинг 8, 9-бандлари).

Корхона ўз хоҳишига кўра таснифлаш ва GS1 кодлаштириш борасида корхонанинг рўйхатдан ўтказиш рақамини ҳамда ишлаб чиқариладиган товарнинг рақамли кодини олиш учун «GS1 Uzbekistan»га мурожаат қилади (Низомнинг 33-банди, ВМнинг 6.07.2004 йилдаги 318-сон қарорига 1-илова).

Шу билан бир вақтда корхона ўз товарини Интернет орқали сотадиган бўлса, Amazon, Alibaba, eBay, OZON каби ва бошқа маркетплейслар 2019 йил бошидан ўз платформаларида жойлаштиришда маҳсулотда товар кодининг мавжуд бўлишини талаб этмоқда.

Шу тариқа, штрихли кодлаштириш фаолиятингизнинг мажбурий шарти бўлса, «GS1 Uzbekistan» уюшмасига аъзолик бадаллари чегириладиган харажатлар ҳисобланади.

Бошқа ҳолатларда «GS1 Uzbekis­tan» уюшмасига аъзолик бадаллари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси ­7-банди*).

 

*1.01.2019 йилгача амалда бўлган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика