«Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказига соф тушумдан 1% миқдоридаги ажратмалар бухгалтерия ҳисобида қайси счётларда акс эттирилади?
– «Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш инновация марказининг Дирекциясига ҳар ойлик ажратмалар 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади (Йўриқноманинг 407-моддаси, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова; ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.14-банди).
Эслатиб ўтамиз, Дирекция таъминоти учун Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига кўра белгиланган ставкалар бўйича Инновация маркази резидентларининг ҳар ойлик ажратмалари (соф тушумнинг 1%и миқдоридан юқори бўлмаган ҳолда) ҳисобига амалга оширилади (ВМнинг 15.08.2017 йилдаги 631-сон қарори 5-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.