Ташкилотимиз банк кафолатини олиш мақсадида янги очилган фирма (шуъба корхона) кафили сифатида банкнинг блок-счётига пул маблағларини ўтказди. 5 ой ўтганидан сўнг ушбу сумма асосий ҳисобрақамимизга қайтарилади.
Ушбу пул маблағлари қайси счётда ҳисобга олиниши керак?
– Банк кафолатини таъминлаш мақсадида махсус счётга ўтказилган пул маблағларини ҳисобга олиш учун 5530-«Бошқа махсус счётлар» счётининг 5531-«Кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлашга ажратилган пул маблағлари» ёрдамчи счётини очишни тавсия этамиз.
5530-счётда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет элдаги бошқа махсус счётлардаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади (Йўриқноманинг 232-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.