Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 01 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқ кредити ва субсидиялари – инвесторларни қўллаб-қувватлашнинг янги дастаклари

 

«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонун (25.12.2019 йилдаги ЎРҚ-598-сон) билан инвестициялар ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатлар тартибга солинган.

 

Бу «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунларнинг (янги қонун амалга киритилиши билан улар ўз кучини йўқотади, таҳр. изоҳи) асосий қоидаларини ўзида бирлаштирадиган ягона консолидациялашган ҳужжат ҳисобланади.

Қонунда давлат томонидан таъминланадиган хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари кафолатлари, шу жумладан маблағлар эркин фойдаланилиши ва ўтказилиши, инвестиция фаолияти тўхтатилиши муносабати билан уларнинг қайтарилиши, маҳаллийлаштириш ёки реквизиция қилиш (экспроприация қилиш) ва қонун ҳужжатларининг номақбул ўзгартирилишидан ҳимоя қилиш, очиқ-ошкоралик кафолатлари сақлаб қолинган. Умуман олганда, инвесторларнинг алоҳида ҳуқуқлари (масалан, визаларнинг алоҳида тури, яшаш гувоҳномасини олиш шартлари ва ҳоказолар) назарда тутиладиган хорижий инвестицияларнинг ҳуқуқий режими, хорижлик ходимларни жалб этиш ва инвестицияларни суғурталаш тартиби ҳам ўзгаришсиз қолдирилган.

Инвесторлар имтиёз ва преференцияларни қўллаш, лойиҳани биргаликда молиялаштириш мақсадида марказлашган инвестицияларни ажратиш, молиявий, маслаҳат ва ахборот кўмагини кўрсатиш орқали давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Имтиёз ва преференциялар қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат мулки бўлган объектларни ёки уларга бўлган мулкий ҳуқуқларни имтиёзли ёки нолга тенг харид қиймати бўйича инвесторга бериш;

солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор томонидан олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш.

Бунда инвестициялар ҳажми, инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган жойнинг шарт-шароитлари, кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самара ва янги иш ўринларини яратиш, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш соҳалари ва тармоқлари муҳим ўрин эгаллайди.

Бундан ташқари, инвесторларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча дастаклари пайдо бўлди:

биринчидан, инвестицияга оид солиқ кредити солиқ мажбуриятини бажариш муддатини ўзгартириш шакли бўлиб, бунда солиқ тўловчи бўлган инвесторга белгиланган муддат ичида ушбу инвестор тўлаши керак бўлган солиқ тўловларини кредит суммасини ва ҳисобланган фоизларни кейинчалик босқичма-босқич тўлаган ҳолда камайтириш имконияти берилади (тартиб Солиқ кодексида белгиланган);

иккинчидан, инвестиция субсидиялари – инвестиция фаолияти объектига ўтказиладиган ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши ёки солиқ ва божхона имтиёзлари тарзида Ҳукумат томонидан тақдим этиладиган молиявий кўмак. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда инвесторнинг аризасини кўриб чиқади ҳамда Ҳукуматга таклиф киритади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари инвесторлар билан «ягона дарча» тамойили бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади. Бу қуйидагиларга татбиқ этилади:

давлат хизматлари, шу жумладан Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлар кўрсатиш;

мавжуд давлат хизматлари масалалари бўйича қабул қилиш ва маслаҳат бериш;

давлат хизматларини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда ёрдамлашиш;

ЭРИ, электрон аризани ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдамлашиш;

давлат хизматларини олишда инвесторга давлат бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамроҳлик қилиш.

Ҳужжатда инвестиция фаолиятининг давлат бошқаруви механизмлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ваколатли орган), бизнес-омбудсман, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ҳамда инвестицияларни жалб этиш билан шуғулланадиган давлат органлари функциялари батафсил баён этилган.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 26.12.2019 йилда эълон қилинган ва 27.01.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1013 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика