Муассис ўз улушидан жамият фойдасига воз кечиб, МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқяпти.
УФдаги улуш текин берилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
– Жамиятга бериладиган улушлар 8600-«Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи дебети бўйича ҳисобга олинади. МЧЖда ишчи счётлар режасига 8630-«Жамияга тегишли улушлар» счётини киритишни тавсия этамиз.
Чиқиб кетаётган муассиснинг улуши жамият томонидан текин олинишини қуйидаги проводкалар билан акс эттиринг:
Дт 8630-«Жамияга тегишли улушлар»
Кт 8530-«Текинга олинган мулк».
Муассиснинг иштирокчилар таркибидан чиқиб кетишини 8330-«Пай ва улушлар» счёти бўйича субконто ўзгариши билан акс эттиринг:
Дт 8330-«Пай ва улушлар» (чиқиб кетаётган муассис)
Кт 8330-«Пай ва улушлар» (жамият).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.