Тижорат корхонаси (асосий фаолият тури – транспорт хизматлари) умумбелгиланган солиқларни тўлайди, ходимлар сони – 20 киши.
Корхона ҳар чоракда солиқ инспекциясига баланс ва 2-сонли шаклни топшириши зарурми?
– Йўқ, кичик корхона мақомига эга бўлган корхона ҳар чоракда молиявий ҳисоботни солиқ органларига тақдим этиши шарт эмас.
Асосий фаолият тури ташиш хизматларини кўрсатиш бўлган корхона ходимларининг ўртача йиллик сони 25 кишидан ошмаса, у кичик корхона ҳисобланади (Таснифлагичнинг Н секцияси, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова).
Кичик корхоналар фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадилар (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.