Қўшма корхона дивидендларни тақсимлаш баённомасида уларни сўмда кўрсатади. Дивидендларни хорижий муассисга ўтказиш учун миллий валюта биржа курси бўйича АҚШ долларига конвертация қилинади. Келиб тушган валюта хориждаги муассисга ўтказилган.
Хорижий муассисга дивидендларни АҚШ долларида ўтказишда уларни сўмга МБ курси бўйича қайта ҳисоблаш лозимми ёки биржа курси бўйичами?
– Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида кўрсатилган миллий валютадаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санада Марказий банк курси бўйича амалга оширилади (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган 22-сон БҲМСнинг 10-банди). Муассисларга кредиторлик қарзи (тўланадиган дивидендлар) сизда солиқни чегирган ҳолда миллий валюта – сўмда акс эттирилган.
Корхонанинг валюта счётидан пул маблағларини муассисларнинг хорижий счётларига ўтказиш учун ҳисобдан чиқаришда сўмда ҳисобланган қарзни маблағлар ўтказилган кундаги МБ курси бўйича чет эл валютасига қайта ҳисоблашингиз керак.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.