Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 50 / Жавоб берамиз

Барча оборотлар акс эттирилади

 

Пахтани қайта ишлайдиган тўқимачилик корхонаси кластер ташкилотчиси ҳисобланади. Корхона дизель ёқилғиси, кимёвий ўғитлар, уруғлар ва бошқа ТМЗни сотиб олади ҳамда олган нархида ҚҚСсиз фермерларга беради. Етказиб берувчилардан олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммаси берилаётган ТМЗ таннархига киритилади. Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармонига ҳамда 27.09.2019 йилдаги МВ ва ДСҚнинг 06/28-32/3124, 17/328215-сон хатига мувофиқ илгари ҚҚСсиз ёзиб берилган ҳисобварақ-фактуралар инвентарлашдан ўтказилади ва 2019 йилги пахта йиғим-терими даври учун ҚҚС суммаси кўрсатилган ҳолда тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактуралар ёзиб берилади.

1. Пахтани қайта ишлайдиган тўқимачилик корхонаси фермерларга ТМЗни бериш бўйича ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотларни ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириши лозимми?

2. Дизель ёқилғиси ҚҚС билан берилганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади ва буни ҚҚС ҳисоб-китобининг қайси иловаларида акс эттириш лозим?

 

1

Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчилари фермерларга ТМЗ берганида ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборот юзага келади. Масалан, дизель ёқилғиси, кимёвий ўғитлар берилиши ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади. Фермер хўжаликларига 2019 йил пахта ҳосили учун экишга мўлжалланган уруғлик чигит берилиши ҚҚСдан озод қилинади (ВМнинг 22.12.2018 йилдаги 1037-сон қарорининг 10-банди). Пахтани қайта ишлайдиган тўқимачилик корхонаси ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборотларни Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар», 2-«Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари» ва 5-«Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри» иловаларида акс эттириши лозим.

 

2

Корхона томонидан фермерларга дизель ёқилғисини беришда ҚҚС билан бирга акциз солиғини тўлаш мажбурияти ҳам юзага келади, чунки фермерлар якуний истеъмолчилар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 229-моддаси 1-қисми, 230-моддаси 1-қисми 7-банди). Корхона дизель ёқилғисини олган нархида бера олмайди. Нефть базасининг ҳисобварақ-фактурасида акс эттирилган акциз солиғи олинган дизель ёқилғисининг таннархига киритилади. Дизель ёқилғисини фермерларга беришда ҚҚС солинадиган база ушбу суммага кўпаяди.

Якуний истеъмолчига бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишда тўланадиган акциз солиғини тўловчилар учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Ушбу оборотлар ҚҚС ҳисоб-китобига 1 ва 5-иловаларда акс эттирилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 767 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика