Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 50 / Солиқ солиш

ҚҚС – реализация қилиш санасида

 

Ташкилот воситачилик шартномасига кўра қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича сентябрда воситачига 20%лик ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда товар берди. Товарнинг барчаси октябрда реализация қилинди. Ой тугаганда воситачи 15%лик ҚҚСни кўрсатган ҳолда товарни реализация қилиш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этди.

ҚҚС суммасидаги фарқни нима қилиш керак?

У ҳисоботда қандай акс эттирилади?

 

– Товарни воситачига бериш – бу ҳали реализация қилиш эмас. Воситачи-сотувчи товарни харидорга берган ва ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирган пайт реализация қилиш пайти ҳисобланади. Товар октябрь ойида реализация қилинган бўлса, воситачи ҚҚСнинг 15%лик ставкасини қўллаши керак бўлади.

Ой тугаганда воситачи комитент учун ҳисоботни расмийлаштиради. Воситачининг (ишончли вакилнинг) ҳисоботига ҚҚС суммасини ажратган ҳолда реализация қилинган товарларнинг миқдори ва қиймати тўғрисидаги ахборот киритилиши керак. Шу билан бирга ҳисоботга шартномаларнинг нусхалари, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва воситачи томонидан товарлар реализация қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

Воситачидан олинган реализация қилиш тўғрисидаги ҳисобот асосида комитент воситачининг номига ҳисобварақ-фактура тақдим этади, унда сана кўрсатилади, шунингдек воситачи томонидан харидорга тақдим этилган ҳисобварақ-фактуранинг кўрсаткичлари акс эттирилади. Тегишли равишда, ҚҚС ставкаси пасайтирилганидан ­5%лик фарқ юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 753 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика