Корхона транспорт хизматларини кўрсатади ва бунинг учун етказиб берувчидан дизель ёқилғисини сотиб олади.
Корхона акциз солиғи суммасини транспорт хизматлари таннархида ҳисобга олиши лозимми ёки уни давр харажатларига ҳисобдан чиқариши керакми?
– Акциз солиғини ҳисоблаш, хусусан якуний истеъмолчи ҳисобланган корхонангизга дизель ёқилғисини реализация қилишда ҳисоблаш тартиби Солиқ кодексининг 236-моддасида белгиланган.
Корхонангиз транспорт хизматларини кўрсатади ва бунинг учун дизель ёқилғисини сотиб олади. Уни сотиб олишда тўланадиган акциз солиғи суммасини дизель ёқилғиси таннархига киритиш керак. Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса) товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг таннархига қўшиладиган харажатларга киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди 2-хатбошиси «б» кичик банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.