Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 50 / Қонунчиликдаги янгиликлар

2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари

 

Улар Давстатқўмнинг қарори (АВ томонидан 4.11.2019 йилда 3193-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган ва Қўмитанинг расмий сайтида жойлаштирилган.

 

Ҳисоботларда, тегишинча, 2019 йил учун (йиллик ҳисоботлар) ва 2020 йил даврлари учун маълумотлар акс эттирилади. Келгуси йилда иккита янги шакл жорий этилади:

1) 2019 йил охирига тугалланмаган қурилиш ҳолати тўғрисидаги ҳисобот ­(3-qurilish shakli) – бир марталик, икки йилда бир марта тақдим этилади. Топшириш муддати – 14 февралдан кечиктирмай. Ҳисоботни:

юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари, қурилиш хўжалик бошқарув органларини қўшган ҳолда (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлари, нотижорат корхоналар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларидан ташқари) – ўз жойидаги (туман, шаҳар) статистика бўлимига,

чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширувчи гуруҳлар, белгиланган рўйхат бўйича идоралар – Давстатқўмга топширадилар;

2) Ходимларнинг лавозимлари ва касблари бўйича иш ҳақи тўғрисида 2020 йил апрель ойи ҳисоботи (1-IH shakli) – уни Давстатқўм тасдиқлаган рўйхат бўйича юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари топширади. Ҳисобот апрель ойи учун бир марталик бўлиб, 29 майдан кечиктирмай топширилади.

Қурилиш-монтаж ишларига рухсатномалар 2019 йил 1 мартдан бошлаб бекор қилинганлиги (унинг ўрнига уларнинг бошлангани тўғрисида хабардор қилиш механизми жорий этилган) муносабати билан Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга берилган рухсатномалар тўғрисида ҳисобот шакли ­(1-ruхsatnoma shakli) чиқариб ташланди. Шунингдек, 2020 йил учун умумий рўйхатда ёқилғи ва энергия сарфи тўғрисидаги ҳисобот ҳам мавжуд эмас (1-KB shakliga ilova (energo).

 

Эслатамиз:

ҳисоботларнинг барча шакллари Интернет орқали eStat 3.0 дастуридан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) 4.11.2019 йилда расман эълон қилинган ва 1.01.2020 йилдан кучга киради.

 

Прочитано: 912 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика