Norma.uz

Маълумоти тўғрисидаги ёзув: киритиладими ёки киритилмайдими?

 

Ташкилот коллежни тугатган ва стажга эга бўлмаган янги ходимга меҳнат дафтарчасини очди. Ҳозирги пайтда коллеждаги ўқиш даври меҳнат стажига киритилмайди.

Меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилингани тўғрисидаги ёзувни киритишдан олдин ишга қабул қилинган янги ходим коллежда ўқигани тўғрисидаги ёзувни киритиш зарурми?

 

– Бундай ёзувни киритиш зарурати ўз кучини йўқотган.

Меҳнат дафтарчаларига ўрта махсус ўқув юртларида бўлган даврлари тўғрисида ёзувлар киритилиши (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 2.17-банди «в» кичик банди) пенсияни ҳисоблашда умумий меҳнат стажини тасдиқлаш учун зарур эди. Бироқ ҳозирги пайтда бундай ўқиш даври иш стажига қўшилмайди («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси).

Меҳнат дафтарчасини расмийлаштиришда ходим билан суҳбат ўтказиш, кўрсатиб ўтилган зиддиятларни тушунтириш ва меҳнат дафтарчасига коллеждаги ўқиш даври ҳақидаги ёзувни киритиш-киритмасликни мустақил ҳал этишни таклиф қилиш тўғри бўлади. Меҳнат дафтарчасига киритиладиган ҳар бир ёзув билан иш берувчи ушбу дафтарча эгасини Т-2 сонли шахсий варақасини (Йўриқномага 4-илова) имзолаш йўли билан 3 кун муддат ичида таништириши лозим (Йўриқноманинг 2.3-банди). Имзо киритилган ёзувларнинг тўғрилигига розилик билдирганлигини англатади.

 

* * *

 

2019 йилдан мактабдан ташқари, коллежларнинг ўқув-ишлаб чиқариш комбинатларида қўшимча машғулотларини ўтаган 11-синф битирувчилари танлаган касблари бўйича малака берилган ҳолда коллеж дипломини олишлари мумкин. «Касб-ҳунар коллежи дипломи» ўрнига диплом бланкаларида «Касбий малакаси тўғрисида диплом» деб ёзилган.

1. Меҳнат дафтарчасининг титул варағида маълумоти ҳақида ёзувларни киритишда: «мутахассислиги (масалан, дипломда қайд этилганидек бухгалтер) кўрсатилган ҳолда «ўрта махсус» ёки ўрта умумий (тўлиқ) деб ёзиб, кейин эса мутахассислигини кўрсатиш лозимми?

2. Меҳнат дафтарчасининг кейинги варағида ишга қабул қилингани тўғрисидаги ёзувдан олдин ўқув-ишлаб чиқариш комбинатдаги курсларни тугатганлиги тўғрисидаги ёзув киритилиши лозимми?

 

1

11-синф битирувчилари умумий ўрта маълумот олиши, ўқув-ишлаб чиқариш комбинатларида эса қўшимча ўқиши муносабати билан меҳнат дафтарчасининг титул варағида қуйидаги ёзувлар қайд этилиши лозим:

♦ «маълумоти» устунида – ўрта махсус;

♦ «касби, мутахассислиги» устунида – эгаллаган мутахассислик номи (масалан, бухгалтер).

Ходимнинг меҳнат дафтарчасига маълумоти тўғрисидаги ёзувлар белгиланган намунадаги ҳужжат (аттестат, диплом)га асосан ёзилади. Касби ва мутахассислиги тўғрисидаги маълумот, улар маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилмаган бўлса, улар олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатга асосан ёзилади (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг ­2.9-банди).

 

2

Меҳнат дафтарчасининг кейинги варағида «Иш тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида ўқув-ишлаб чиқариш комбинати курсларини тугатганлиги тўғрисидаги ёзув қайд этилмайди, сабаби:

♦ пенсияни ҳисоблашда умумий меҳнат стажини тасдиқлаш учун ўқув юртларида бўлган даврлари тўғрисидаги ёзув назарда тутилади (Йўриқноманинг 2.17-банди «в» кичик банди). Ўқув-ишлаб чиқариш комбинати бундайлар жумласига кирмайди, ўрта махсус ўқув юртларидаги ўқиш даври иш стажига қўшилмайди («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси);

♦ ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари курсларида ўқиш даври меҳнат дафтарчаларига ёзувлар киритилиши назарда тутилган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича ҳунар-техника ва бошқа билим юртларида, курсларда ҳамда мактабларда ўқиган давр ҳисобланмайди (Йўриқноманинг 2.17-банди «б» кичик банди).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходим.

 

Прочитано: 507 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика