Norma.uz

Меҳнат дафтарчалари аввалгидек расмийлаштирилади

 

Ўзбекистонда электрон меҳнат дафтарчаларидан қачон фойдаланишни бошлайдилар? Уларни ким тўлдиради?

 

– 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб «Электрон меҳнат дафтари» тизимини жорий этиш ва биринчи марта ишга жойлаштирилган ходимларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилишини тўхтатиш назарда тутилган эди (24.05.2017 йилдаги ПФ-5052-сон Фармоннинг 6-банди 3-хатбошиси).

Шу билан бирга, меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш тартибини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳали қабул қилинмади.

Ҳозирча ташкилотларда меҳнат дафтарчаларининг қоғоз шаклидаги бланкаларини юритиш бўйича аввалги тартиб сақланиб қолинган.

Биринчи марта ишга жойлаштирилган ходимларга меҳнат дафтарчаларига худди аввалгидек буюртма берилади ва расмийлаштирилади (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома). Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақлар маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек, фуқаролар томонидан меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш тақиқланади (Йўриқноманинг 1.3-банди 2-хатбошиси).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходим.

 

Прочитано: 505 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика