Norma.uz

Отгул ёки икки ҳисса меҳнат ҳақи

 

Ходим иш берувчининг буйруғига биноан дам олиш куни (байрамда) ишга жалб этилди. Ходимнинг хоҳишига кўра ушбу даврда ишлаганлиги учун унга отгул берилди ва иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланди.

Иш берувчи ходимга дам олиш куни ишлагани учун отгул берилган кунга бир ҳисса миқдорида, худди 8 соатлик иш куни сингари ҳақ тўлаши зарурми?

 

– Ходимнинг илтимосига биноан мазкур кунлар ёки иш вақтидан ташқари иш учун отгул берилганда камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади (МКнинг 157-моддаси).

Бошқача айтганда, иш учун ҳақ тўланди. Отгул берилган кун учун ҳақ тўланмайди. Табелда дам олиш ёки байрам куни иш куни деб ҳисобланади, унда ишланган соатлар кўрсатилади. Отгул берилган кунга эса ишланмайдиган, дам олиш куни сифатида, қоидага кўра, табелда «отгул» белгиси қўйилади.

Шу тариқа, ходимга:

отгул берилмаганда – икки ҳисса миқдорида меҳнат ҳақи тўланади;

отгул берилганда – камида бир ҳисса миқдорида меҳнат ҳақи тўланади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходим.

 

Прочитано: 709 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика