Ходим Ўзбекистондаги институтлардан бирига сиртқи бўлимга ўқишга кирди.
Иш жойидан бериладиган талабалик таътили учун ҳақ тўланиши лозимми?
– Ҳа, таътил берилиши ва ҳақ тўланиши лозим.
Меҳнат шартномалари бўйича ишлайдиган, таълимнинг давлат стандартларига мос келадиган Ўзбекистон олий ўқув юртларида сиртдан ўқийдиган талабаларига («Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 7-моддалари) таълим олиш даврида қуйидагилар тақдим этилади:
♦ иш вақти бўйича бериладиган имтиёзлар (МКнинг 255-моддаси);
♦ таълим олиш муносабати билан бериладиган таътиллар (МКнинг 256-моддаси);
♦ ўқув юрти жойлашган ерга бориш учун ҳақ тўлашдаги имтиёзлар (МКнинг 257-моддаси).
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходим.