Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 42 / Парламент хабарлари

Сенат валютани тартибга солиш тўғрисидаги янги Қонунни маъқуллади

 

Сенаторлар 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 23-ялпи мажлисида «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни кўриб чиқдилар.

 

Ҳужжат валюта операцияларини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Асосий принциплар – валютани тартибга солиш ҳамда валютани назорат қилиш тизимининг ягоналиги, мазкур соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чора-тадбирларнинг устуворлиги, резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги.

Марказий банк валютани тартибга солувчи давлат органи этиб белгиланди.

Парламент аъзоларининг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши резидентлар ва норезидентларнинг ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш бўйича ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишга, амалиётда учрайдиган валюта операцияларини ўтказишнинг имкон қадар барча жиҳатларини таърифлашга, шунингдек мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда капитал ҳаракатланиши билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш имконини берадиган қонунчилик базасини ташкил этишга хизмат қилади.

 

norma.uz

Прочитано: 155 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика