Хизмат транспорти ишдан ташқари вақтда қаерда бўлиши керак?
– Қонун ҳужжатларида енгил автотранспортни сақлаш учун махсус жой ажратилиши назарда тутилмаган.
Юк ташувчи автотранспорт воситалари, автобуслар ва микроавтобуслар учун ишдан ташқари вақтда сақлаб туриладиган жой белгиланган (Низомнинг 16-банди, ВМнинг 31.08.2017 йилдаги 683-сон қарорига 1-илова).
Автотранспортни махсус жиҳозланмаган жойда сақлаганлик учун мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида жарима солинади (МЖТКнинг 125-моддаси 7-қисми).
Шу сабабли юк машиналари, автобуслар ва микроавтобусларни ишдан ташқари вақтда техник паспортда кўрсатилган рўйхатдан ўтказиш жойидаги сақлаш жойларига қўйишни тавсия этамиз.
«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.