Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 16 / Норматив лойиҳалар

Солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишда биргина солиқчилар қатнашмайди

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

 

Йилига бир марта солиқ органлари мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 68-моддаси). Бу янги солиқ назорати шаклини амалга оширишни тартибга солувчи ҳужжат ҳали мавжуд эмас. Шу боис эълон қилинган Низом лойиҳаси қонунчиликда ушбу соҳада мавжуд бўшлиқни бартараф этишга мўлжалланган.

Солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишдан мақсад солиқ хизмати органларида мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва солиққа тортиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштиришдан иборатдир. Низомнинг амал қилиши солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга эга бўлган, улардан доимий ёки вақтинчалик фойдаланаётган барча жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларига нисбатан татбиқ этилади.

Кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш тадбири давлат солиқ хизмати органлари томонидан аниқ график асосида йилига кўпи билан бир марта ўтказилади. Тадбир давомида солиқ органлари томонидан жараёнга боғлиқ бўлмаган ҳужжатларни талаб қилишга, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки бошқа аралашувларга йўл қўйилмайди.

Давлат солиқ хизмати органлари тадбирда иштирок этиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат идораларидан вакилларни жалб этиши мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Шоҳиста Якубова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 620 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика