Norma.uz

ЙҲҚни буздингизми – жарима тўланг

 

Машинани ишончнома бўйича бошқараётган ҳайдовчи Йўл ҳаракати қоидаларини бузган бўлса, жаримани ким тўлайди: ҳайдовчими ёки автомобиль эгасими?

 

– Умумий қоидага кўра Йўл ҳаракати қоидаларини (ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова) бузганлик учун жавобгарлик автотранспорт воситаси эгасининг зиммасига тушади.

Қоидабузарлик радар ва видеокамера орқали қайд этилган ҳамда автомобилни бошқарган шахс аниқланган бўлса, мулкдор жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Бунинг учун у ҳайдовчи кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома устидан шикоят бериши керак (ФКнинг 999-моддаси; МЖТКнинг 17-1-моддаси).

Ҳайдовчи ташкилот ходими бўлса, у иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт (МКнинг 198-моддаси).

Иш берувчи айбдор ходимдан жарима суммасини ундириши ёки уни ундиришдан воз кечиши мумкин. Зарарнинг тўланиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдордаги сумма зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай чиқарилган иш берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилади (МКнинг 207-моддаси).

Ходим ва иш берувчининг келишувига биноан зарарни тўлаш муддати кечиктириб қопланишига йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим иш берувчига тўлов муддатларини аниқ кўрсатиб зарарни қоплаш ҳақида ёзма мажбурият беради (МКнинг 206-моддаси).

Ушбу ариза асосида:

♦ ушлаб қолиш тўғрисида буйруқ чиқарилади;

♦ бухгалтерия етказилган зарар суммасини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолади.

Ходим етказилган зарарни тўлашдан бўйин товласа, жарима суммаси суд тартибида ундирилади (МКнинг 207-моддаси).

Ҳайдовчи ишончнома ёки ижара шартномаси бўйича бошқарса, автотранспорт воситасининг эгаси ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўлашга сарфлаган харажатларини қоплашни талаб қилиши мумкин (ФКнинг 1001-моддаси).

Ихтиёрий тўлашдан бўйин товлаган тақдирда харажатлар суд орқали ундирилади.

 

«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.

 

Прочитано: 587 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика