Norma.uz

Техник кўриксиз ва жаримасиз

 

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 йилдаги ­272-сон қарори билан мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тасдиқланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ охирги 3 йил давомида мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситалари 3 ой муддатда ялпи хатловдан ўтказилади. Кўрикдан ўтказилганлари бўйича эса 2019 йил 1 июнга қадар ягона электрон база шакллантирилади.

 

Маълумот учун. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек троллейбуслар ва трамвайлар мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак. Уни ўтказиш тартиб-таомили ва муддати Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 31.03.2003 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган.

 

Белгиланишича, утилизация ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлиб сотиш учун ҳисобдан чиқарилаётган фойдаланилмаётган транспорт воситаларининг эгалари уларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишга тақдим этмаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилмайдилар. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жарима 0,5 ЭКИҲни ташкил этар эди.

Ҳисобдан чиқариш транспорт воситаси эгасининг аризасига кўра 1 иш кунида ДЙҲХХ органлари томонидан амалга оширилади.

Ўтказилган техник кўрикнинг умумлаштирилган якуний натижаларига кўра ДЙҲХХ органлари ҳисобот йилининг 10 ноябригача ТКга тақдим этилмаган транспорт воситалари рўйхатини шакллантиради. Бундай транспорт эгаларига 20 ноябргача техник кўрикдан ўтказиш зарурлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги ёзма билдиришнома юборилади. Шунингдек бунинг учун ундириладиган йиғим миқдори, зарур ҳужжатлар рўйхати, ТК ўтказиладиган жой ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Охирги 3 йил давомида мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларининг рўйхати шакллантирилади. Унга асосан бундай транспорт эгасининг турар жой манзили бўйича ва унинг розилиги билан инвентаризация ўтказилади. Инвентаризация ДЙҲХХ ходимлари ҳамда профилактика инспекторидан иборат таркибда тузиладиган гуруҳ томонидан амалга оширилади. Унинг натижалари бўйича 3 нусхада далолатнома тузилади, у гуруҳ аъзолари, транспорт эгаси ва гувоҳлар (холислар) томонидан имзоланади. Нусхалардан бири эгасига топширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 376 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика