Norma.uz

Битимларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал тасдиқлаш ҳақида

 

Қандай битим ёки келишув тузилмасин, тарафларнинг ҳар бири бошқа тараф шартномада қайд этилган мажбуриятларини бажаришига ишонч ҳосил қилишни истайди. Шу сабабли ҳужжатлаштирилган келишув масъул шахсларнинг имзолари ва ташкилотлар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.

Бироқ тарафлардан бири шартнома шартларини бузган, бошқа тараф эса етказилган зарарни қоплашни талаб қилган аксарият ҳолларда имзо ва муҳрнинг ўзи етарли бўлмайди. Ўз манфаатларини имкон қадар ҳимоя қилиш учун шартнома реквизитларини ва ҳуқуқий муносабатларни рўйхатдан ўтказувчи органда тасдиқлатиб, уни давлат рўйхатидан ўтказиш зарур. Бир қатор битимларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган.

Қонунда белгиланган битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш ҳолларига келсак, нотариал шаклга риоя этмаслик унинг ҳақиқий бўлмаслигига, яъни тузилган битим ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмаслигига сабаб бўлади.

«Norma» МЧЖ мутахассислари айнан қайси битимлар қаерда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши ва нотариал тасдиқланиши ҳақида материал тайёрладилар.

 

Мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиладиган битимлар

Битимларнинг турлари

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган

 

♦ Кўчмас мулкни сотиш шартномаси (ФКнинг 481-моддаси 1-қисми).

♦ Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси (ФКнинг 488-моддаси 2-қисми).

♦ Корхонани сотиш шартномаси (ФКнинг 490-моддаси 1-қисми).

♦ Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси (ФКнинг 504-моддаси 5-қисми).

♦ Кўчмас мол-мулкни рента тўлаш шарти билан бошқа шахсга бериш шартномаси (ФКнинг 513-моддаси).

♦ Турар жой арендаси шартномаси (УЖКнинг 86-моддаси 2-қисми).

♦ Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси (ФКнинг 574-моддаси 4-қисми).

♦ Корхонани ижарага бериш шартномаси (ФКнинг 580-моддаси 1-қисми).

♦ Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши (ЕКнинг 22-моддаси 3-қисми).

♦ Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари (ЕКнинг 35-моддаси).

♦ Ипотека шартномаси (ФКнинг 111-моддаси; «Ипотека тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси)

Ергеодезкадастрдавқўм

 

♦ Патентга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги (патентни бериш тўғрисидаги) шартнома (ФКнинг 1088-моддаси).

♦ Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан фойдаланиш учун лицензия ва қўшимча лицензия шартномаси (ФКнинг 1089-моддаси).

♦ Товар белгисига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги ёки лицензия бериш ҳақидаги шартнома (ФКнинг 1106-моддаси)

Интеллектуал мулк агентлиги

 

Автомототранспорт воситаларини мажбурий рўйхатдан ўтказган ҳолда:

♦ автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси (ФКнинг 386-моддаси 4-қисми);

♦ автомототранспорт воситаларини айирбошлаш шартномаси (ФКнинг 497-моддаси 3-қисми);

♦ автомототранспорт воситаларини ҳадя қилиш шартномаси (ФКнинг 504-моддаси 6-қисми);

♦ автомототранспорт воситаларини ижарага бериш, гаровга қўйиш ва лизинг шартномалари (ВМнинг 16.10.2008 йилдаги 229-сон қарорига 1-илова)

ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

 

 

 

Шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш – бир нечта босқичдан иборат стандарт таомил. Аввал ариза бериш, сўнг зарур ҳужжатлар пакетини тўплаш ва тақдим этиш лозим. Қонун ҳужжатларида белгиланган муайян муддат мобайнида ушбу ҳужжатлар кўриб чиқилади, текширилади ва қарор қабул қилинади.

Бироқ шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш таомили бепул эмас. Расмийлаштириш жараёнида давлат божини тўлаб, қолган ҳужжатлар билан бирга тегишли квитанцияни тақдим этиш талаб қилинади.

 

Тўловларнинг турлари ва миқдорлари

Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархлари тегишли Тартиб (ВМнинг 10.07.2014 йилдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган:

Т/р

 

Давлат хизматларининг номи

 

Ишлар нархи

 

I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

 

1.1

 

Умумий майдони 100 кв.метргача бўлган кўчмас мулк

 

ЭКИҲнинг 1,25 баравари

 

1.2

 

Умумий майдони 100 кв.метрдан 1 000 кв.метргача бўлган кўчмас мулк

 

Объектнинг 1 кв.метр майдони учун ЭКИҲнинг 1%и, 25%га кўпайтирилган ҳолда

 

1.3

 

Умумий майдони 1 000 кв.метрдан 5 000 кв.метргача бўлган кўчмас мулк

 

ЭКИҲнинг 15 баравари, 25%га кўпайтирилган ҳолда

 

1.4

 

Умумий майдони 5 000 кв.метрдан 15 000 кв.метргача бўлган кўчмас мулк

 

ЭКИҲнинг 30 баравари, 25%га кўпайтирилган ҳолда

 

1.5

 

Умумий майдони 15 000 кв.метрдан 50 000 кв.метргача бўлган кўчмас мулк

 

ЭКИҲнинг 50 баравари, 25%га кўпайтирилган ҳолда

 

1.6

 

Умумий майдони 50 000 кв.метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк

 

ЭКИҲнинг 70 баравари, 25%га кўпайтирилган ҳолда

 

II. Кўчмас мулк объектларининг турар жой фондига оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

 

2.1

 

Кўп квартирали уйдаги квартира

 

Объектнинг 1 кв.метр майдони учун ЭКИҲнинг 1%и, 25%га кўпайтирилган ҳолда

 

2.2

 

Якка тартибдаги турар жой

 

III. Ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

 

3.1

 

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси

 

Бепул

 

3.1-1

 

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси

 

ЭКИҲнинг 1,25 баравари

 

3.1-2

 

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси

 

ЭКИҲнинг 1,25 баравари

 

3.2

 

Нотурар объектлари қуриш учун ажратилган ер участкаси

 

ЭКИҲнинг 1,25 баравари

 

3.3

 

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси

 

ЭКИҲнинг 2,5 баравари

 

 

Изоҳлар:

умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади, Солиқ кодексининг 208-моддасига биноан кадастр ишини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) олинмайди;

кадастр иши йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда) унинг нусхаси (дубликати)ни тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50%ини ташкил қилади;

кадастр ишини янгилаш зарурати юзага келганда янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи 186-сон Тартибга мувофиқ белгиланади.

 

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари тўлов ундирмасдан амалга оширадиган хизматлар

♦ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

♦ Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш (ижарага олиш) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

♦ Ипотека ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

♦ Бинолар ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномалар бериш, жумладан бегоналаштирилаётган ёхуд мерос бўйича ўтаётган бинолар ва иншоотларнинг амалдаги таркибини ва ҳолатини аниқлаштириш мақсадида уларни натурада ўрганиш.

♦ Шахсий турар жойи мавжудлиги (йўқлиги) тўғрисида маълумотномалар бериш.

 

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамала­ри)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига (АВ томонидан 21.12.2011 йилда 2303-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, тўловлар қуйидаги миқдорларда ундирилади:

♦ автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни сотиш учун 1 дона маълумотнома-счёт бериш учун – ЭКИҲнинг 10%и;

♦ автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамала­ри)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – ЭКИҲнинг 10%и.

Нотариуслар томонидан бошқа шахсга бериш шартномалари тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги ДЙҲХХ органларида рақамли агрегатларнинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказилиши шарт. Кўрикдан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди;

♦ автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун – ЭКИҲнинг 70%и;

♦ автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳномани бериш учун – ЭКИҲнинг 20%и;

♦ яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун ЭКИҲнинг 70%и миқдорида тўлов ундирилади;

♦ йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

♦ йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади.

 

* * *

Ҳар хил турдаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш таомили фарқланиши мумкин, бироқ натижа доим бир хил – битимни қонуний расмийлаштириш ва кутилмаган ҳодисалардан суғурталаниш.

 

Нима учун битимни нотариал тасдиқлаш керак

Битимнинг оғзаки шакли оддий шакл ҳисобланади. Қонун ҳужжатларида (кодекслар ва қонунлар, фармонлар ва бошқа НҲҲ) ёхуд тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина ёзма шаклдан фойдаланилади (ФКнинг 106, 107-моддалари). Ёзма шакл оддий ва нотариал бўлиши мумкин.

 

Қандай битимларни нотариус тасдиқлаши шарт 

Қуйидаги ҳолларда битимларни нотариал тасдиқлаш шарт:

1) қонунда кўрсатилган ҳолларда;

2) ҳатто қонун бўйича бундай турдаги битимлар учун ушбу шакл талаб қилинмаган бўлса ҳам, тарафлардан бирининг талаби бўйича (ФКнинг 110-моддаси).

 

Мажбурий нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимларнинг турлари

Олди-сотди

 

Ижара

 

Битимларнинг бошқа турлари

 

Автомототранспорт воситалари, бундан қуйидагилар мустасно:

♦ ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотлар);

♦ лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);

♦ юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;

♦ Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан кимошди савдоларида сотиш ҳолатлари;

♦ двигатели 50 дан кам куб см иш ҳажмига эга бўлган ёки соатига 50 дан кам км юқори тузилмали тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари (ФКнинг 386-моддаси 4-қисми; Низом, ВМнинг 31.08.2017 йилдаги 683-сон қарорига ­1-илова; ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-банди).

 

Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини (ФКнинг 488-моддаси 2-қисми).

 

Корхонани, ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган шартнома бундан мустасно (ФКнинг 490-моддаси 1-қисми)

 

 

 

 

 

 

 

 

Автомототранспорт воситаларини, ушбу воситаларни ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини 30 кунгача бўлган муддатга ижарага бериш бундан мустасно (ФКнинг 565-моддаси 2, 3-қисмлари).

 

 

 

 

 

 

 

Корхоналарни (ФКнинг 580-моддаси 1-қисми)

Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини айирбошлаш шартномаси (ФКнинг 488-моддаси, 497-моддаси 3-қисми).

 

Автомототранспорт воситаларини айирбошлаш шарт­номаси (ФКнинг 497-мод­даси 3-қисми).

 

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини ҳадя қилиш шартномаси (ФКнинг 504-моддаси 5, 6-қисмлари).

 

Рента шартномаси (ФКнинг 513-моддаси).

 

Васиятномалар (ФКнинг 1124-моддаси 2-қисми).

 

Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек шартномага мувофиқ олинадиган мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома (ФКнинг 271-моддаси 3-қисми)

 

 

Нотариус қонунга мувофиқ тузилган ҳар қандай битимни тасдиқлашдан воз кечишга ҳақли эмас.

 

Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун тўлов

Нотариус хизматлари бепул эмас. Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун давлат божи ундиради.

Давлат божи ставкалари ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан қуйидаги миқдорларда белгиланган:

а) кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади, ушбу банднинг «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно:

Кўчмас мол-мулк жойлашган жой

 

Кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб:

 

100 кв.метргача бўлганда

 

100 кв.метрдан
200 кв.метргача бўлганда

 

200 кв.м ва ундан ортиқ бўлганда

 

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари

 

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида

 

бошқа аҳоли пунктлари

 

ЭКИҲнинг 50%и миқдорида

 

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 1,5 баравари миқдорида

 

 

 

Изоҳ. Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50%и миқдорида ундирилади;

 

б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан кўчмас мол-мулк сотиб олинганда – шартнома суммасининг 5%и;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ЭКИҲнинг 3 300 бараваридан кам бўлмаган миқдорда янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда – шартнома суммасининг 10%и миқдорида;

в) ушбу банднинг «б» кичик бандига мувофиқ давлат божи тўлаб сотиб олинган кўчмас мол-мулкни харид қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун ЭКИҲнинг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади;

г) мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

бошқа жисмоний шахслар учун – ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида;

юридик шахслар учун – ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида;

д) мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, ушбу банднинг «р» кичик бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

е) гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

Битим иштирокчилари (тарафлари)

 

Шартнома суммасига қараб:

 

ЭКИҲнинг 1 000 бараваригача

 

ЭКИҲнинг 1 000 бараваридан 5 000 бараваригача

 

ЭКИҲнинг 5 000 баравари ва ундан ортиқ бўлганда

 

жисмоний шахслар учун

 

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 1,5 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида

 

юридик шахслар учун

 

ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида

 

 

 

Изоҳ. Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимлар расмийлаштирилаётганда, давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;

 

ж) банклар билан қарз олувчиларнинг кредит бўйича қарздорликни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битимларини (шартномаларини) тасдиқлаганлик учун – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

з) қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

Шартнома суммасига қараб:

 

ЭКИҲнинг 100 бараваригача

 

ЭКИҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача

 

ЭКИҲнинг 300 баравари ва ундан ортиқ бўлганда

 

ЭКИҲнинг 25%и миқдорида

 

ЭКИҲнинг 50%и миқдорида

 

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

 

 

 

и) кафиллик шартномаларини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки бекор қилганлик учун:

жисмоний шахслар учун – ЭКИҲнинг 25%и миқдорида;

юридик шахслар учун – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

к) корхонани бошқа шахсга ўтказиш шартномаларни тасдиқлаганлик учун – ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида;

м) васиятномаларни тасдиқлаганлик учун – ЭКИҲнинг 5%и миқдорида;

н) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун:

мерос мол-мулки кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлганда (ҳар бири учун) – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

бошқа барча мол-мулклар учун – ЭКИҲнинг 30%и миқдорида.

Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос қилинаётган мол-мулк суммаси меросхўрлик тайинланган кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади;

 

о) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берганлик учун – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

п) автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

Транспорт воситасининг двигатель қуввати бўйича

 

Ишлаб чиқарилган муддатига қараб:

 

3 йилгача бўлганда

 

3 йилдан 7 йилгача бўлганда

 

7 йил ва ундан ортиқ бўлганда

 

60 от кучигача бўлганда

 

ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида

 

60 от кучидан 110 от кучигача бўлганда

 

ЭКИҲнинг 6 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида

 

110 от кучидан юқори бўлганда

 

ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 8 баравари миқдорида

 

ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида

 

битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун

 

ЭКИҲнинг 50%и миқдорида

 

ЭКИҲнинг 25%и миқдорида

 

ЭКИҲнинг 10%и миқдорида

 

 

Изоҳ. Айирбошлаш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир автомототранспорт воситасидан ундирилади.

 

Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5%и миқдорида ундирилади;

банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10%и миқдорида ундирилади;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ҳамда унинг миқдори битим тарафларининг хоҳишига кўра ва нотариуснинг топшириғига биноан Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган ҳудудларда эса – «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотлари томонидан белгиланади;

р) автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

бошқа шахсларга – ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида;

с) кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – ЭКИҲнинг 25%и миқдорида;

бошқа шахсларга – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

т) бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун - ЭКИҲнинг 10%и миқдорида;

у) мерос мулкни муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учун – ЭКИҲнинг 30%и миқдорида;

ф) ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимасининг тўғрилигини шаҳодатлаш учун – ҳар бир бет учун ЭКИҲнинг 1%и миқдорида;

х) ижро хатлари ёзиб берганлик учун – ундириладиган сумманинг 1%и миқдорида, бироқ ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда;

Изоҳ. Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатлари ёзиб беришда, лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг шартномаси муддати тугашигача қолган даврга лизинг берувчи даромадини чегирган ҳолда давлат божи ундирилади.

 

ч) ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш учун:

жисмоний шахслар учун – ҳар бир бет учун ЭКИҲнинг 1%и миқдорида;

юридик шахслар учун – ҳар бир бет учун ЭКИҲнинг 2%и миқдорида;

шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учун – ҳар бир бет учун ЭКИҲнинг 5%и миқдорида;

ш) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан таржимон имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун:

жисмоний шахслар учун – ЭКИҲнинг 5%и миқдорида;

юридик шахслар учун – ЭКИҲнинг 20%и миқдорида;

э) нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун – ЭКИҲнинг 5%и миқдорида;

ю) банкларда ҳисобрақамлари очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш учун – ЭКИҲнинг 2%и миқдорида;

я) юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилганлиги ҳамда бошқа нотариал ҳаракатлар бажарилганлиги учун, мазкур банднинг «а»–«ю» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно – ЭКИҲнинг 10%и миқдорида;

я-1) бошқа турдаги шартномаларни тасдиқлаганлик учун, мазкур банднинг «а»–«ю» кичик бандларида назарда тутилганлар бундан мустасно:

жисмоний шахслар учун – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда – ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида.

Изоҳ. Давлат нотариал идораси биносидан ташқарида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, бундан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида нотариусларнинг сайёр қабуллари чоғида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг ишончномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш мустасно, ушбу ҳаракатларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.

Никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақида келишувни нотариал тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки бекор қилиш ҳамда мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилишда давлат божи ундирилмайди.

 

Мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилишда давлат божи ундирилмайди.

 

Материални «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 647 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика