Давлат корхонаси бошқа банкда иккиламчи счёт очтирган. Товар-хом ашё биржаси орқали харид қилинган товарлар ҳақини ундан тўламоқчи. Шартномада асосий счёт кўрсатилган.
Бу ҳолда давлат корхонаси товарлар ҳақини иккиламчи счётдан тўлашга ҳақлими?
– Амалдаги қонунчиликда харид қилинаётган товарлар ҳақини иккиламчи ҳисоб-китоб счётидан тўлашга доир чекловлар белгиланмаган. Бу биржа савдоларида сотиб олинган товарлар ҳақини тўлаш мумкинлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.
Бунда шартномада иккиламчи банк счёти, унга хизмат кўрсатувчи банк номи ва МФОни ҳам акс эттириш зарур.
Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.