Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 32 / Меҳнат муносабатлари

Шартномани танлаймиз

 

Тижорат ташкилотимиз Давлат геология қўмитаси (маблағлар – бюджетники, уларни олувчи – Давлат геология қўмитаси) ва бошқалар билан тузилган шартномаларга кўра илмий-тадқиқот ишларини бажаради. Бошқа ташкилотлар билан ишларни бажариш учун мазкур ишларни бажарувчи ходимлар таркиби тўғрисида буйруқ чиқарилади. Тушумдан маблағларнинг бир қисми иш ҳақи сифатида берилади. Юристимизнинг айтишича, бу ходимлар билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларини тузиш лозим.

Штатдаги ходим ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариши учун шундай шартнома тузиладими?

 

Йўқ, кўриб чиқилаётган шартномалар бўйича иш ходимнинг функционал мажбурияларига кирса ва унга ҳақ тўланса, у билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилмайди.

Меҳнат ҳақи миқдори ва шакли (қатъий белгиланган, ишбай, ишбай-қатъий белгиланган) иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Қоида тариқасида, меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Улар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади (МКнинг 153-моддаси).

Кўриб чиқилаётган вазиятда иш берувчи ходим билан тузиладиган меҳнат шартномасида (фаолият кўрсатувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасига қўшимча шартномада) унинг корхона тузган шартномага кўра бажарилган ишлар ҳажмига қараб ишбай ҳақ тўланадиган муайян ишларни бажариш мажбуриятини кўрсатишга ҳақлидир. Меҳнат ҳақи миқдори ва уни тўлаш тартиби меҳнат шартномаси ёки унга қўшимча шартнома ҳамда жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатлар билан белгиланади. Сўнгги ҳолатда меҳнат шартномасида «…жамоат шартномасига (штат жадвали ва бошқалар) мувофиқ ҳақ тўланади» дея қайд этилади.

Тузилган шартномалар доирасида ишларни бажариш ходимларнинг вазифасига кирмаган тақдирда, иш берувчи ўз ходимлари билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини тузиши тақиқланмайди. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан хизматни кўрсатиш (ашёвий шаклда бўлмаган муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 703-моддаси). Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномалари фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар ҳисобланиши, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаслиги ва корхона ходимлари билан эмас, балки улар билан жисмоний шахс сифатида тузилиши кераклигини ҳисобга олиш лозим.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 211 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика