Корхонамиз алкоголли ва алкоголсиз ичимликларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади (ИФУТ коди – 46900). Кичик корхоналар учун ходимларнинг ўртача йиллик сони 6–25 кишини ташкил этади. 2019 йилнинг июнь ойида ходимларимиз сони 66 кишини ташкил этди.
Корхона қайси пайтдан бошлаб кичик корхона мақомини йўқотади? 2019 йил якунлари бўйичами? Ёки ходимлари сони 25 кишидан ошган ойдан кейин келувчи ойдан бошлабми? Кичик корхонадан йирик корхонага ўтиш тартиб-таомиллари қандай?
– Ходимлар сони йил натижалари бўйича ошган тақдирда корхона кичик тадбиркорлик субъекти мақомини йўқотади (Низом, АВ томонидан 17.02.2017 йилда 2858-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият юритадиган тармоғидан келиб чиққан ҳолда ходимларининг ўртача йиллик сонига қараб белгиланади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ГИ Қонуннинг 5-моддаси; Таснифлагич, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова).
Корхонада белгиланган ходимларнинг ўртача йиллик сони ошган тақдирда у кичик корхона мақомини йўқотади. Кичик корхонадан йирик корхонага ўтишнинг ҳеч қандай тартиб-таомиллари мавжуд эмас.
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.