Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 08 / Юридик маслаҳатлар

Энергетик ичимликлар: чеклов ва тақиқлар

 

Энергетик ичимликларни сотамиз ва реклама қиламиз. Яқинда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (9.01.2019 йилдаги ЎРҚ-514-сон) билан энергетик ичимликларни реклама қилиш ва тарқатишга оид нормалар қабул қилинди.

Мазкур Қонунга риоя этилишини қандай текширадилар?

 

Энергетик ичимликлар билан савдо қилиш қоидаларига оид нормаларга риоя этилиши устидан назорат ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонун ҳужжатларида белгиланган.

Хусусан, «Реклама тўғрисида»ги Қонунга киритилган 22-1-моддага риоя этилиши устидан назорат қилиш механизми худди шу Қонуннинг 13-моддасида назарда тутилган. Энергетик ичимликлар рекламасига белгиланган талаблар бузилганлигини Монополияга қарши курашиш қўмитаси (14.01.2019 йилдаги ПФ-5630-сон Фармон билан ташкил этилган) назорат қилиши шарт.

«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун доирасидаги ўзгартишлар унинг 4-моддаси билан регламентланади. Чунончи, озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Давлат ветеринария қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа органлар томонидан амалга оширилади.

 

* * * 

Энергетик ичимлик харидори ёшини тасдиқлаш учун қандай ҳужжатни тақдим этиши керак?

 

Савдо ташкилоти энергетик ичимликлар харидорининг ёшини қандай текшириши кераклиги ҳозирча белгиланмаган.

Бироқ, қонунбузарликка йўл қўймаслик учун, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари реализация қилинишини тартибга солувчи ўхшаш нормаларга амал қилишни тавсия этамиз. Мисол учун, ушбу маҳсулотни реализация қилаётган сотувчи кўриниши 20 ёшдан (сизнинг ҳолатда – 18 ёшдан) кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши шарт (Қоидаларнинг ­60-1-банди, ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова). Бу харидорнинг шахсини тасдиқловчи ва ёшини идентификация қилиш имконини берувчи исталган ҳужжат бўлиши мумкин. У мавжуд бўлмаган тақдирда, бу товарни сотишни рад этиши учун асос бўлади.

 

* * * 

Энергетик ичимликларни Интернетда сотиш бўйича чекловлар мавжудми?

 

– Энергетик ичимликларни Интернет орқали реализация қилаётганда «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 22-1-«Энергетик ичимликлар рекламаси» моддасида, шунингдек «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси 5-қисмида қайд этилган барча чеклов ва тақиқларга риоя этиш лозим. Яъни 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни сотиш тақиқланади.

Шу сабабли энергетик ичимликлар Интернет орқали харид қилинганини бевосита тасдиқлашдан олдин харидорга у 18 ёшга тўлганлиги далилини тасдиқлаши керак бўлган мажбурий шаклни тўлдиришни ёхуд харид қилишдан бош тортишни таклиф қилишни тавсия этамиз.

 

* * * 

Чегирмалар каталоглари, ижтимоий тармоқлардаги постлар ва бошқаларда энергетик ичимликларни реклама қилиш чекланганми?

 

– «Реклама тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартишлар билан энергетик ичимликлар рекламасига қатор талаблар қўйилган. Унда:

♦ бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек уларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак;

♦ ичимликларни истеъмол қилиш жараёнлари намойиш этилмаслиги, ушбу жараёнлар истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.

Бундан ташқари, қуйидагилар тақиқланган:

♦ соат 7.00 дан соат 22.00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

♦ реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

♦ асосан 18 ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;

♦ 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

♦ асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш («Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 22-1-моддаси).

Тегишинча, чегирмалар каталогларида энергетик ичимликлар рекламасини бераётганда юқорида кўрсатилган чекловларга риоя этиш зарур. Ижтимоий тармоқлар, Интернетдаги расмий саҳифалар ва бошқаларга келсак, «UZ» домени веб-сайтида реклама қонунчиликда белгиланган барча тақиқ ва чекловларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак. Веб-сайтларда ёки домен номи орқали фойдаланиш мумкин бўлган бошқа хизматларда қасддан ишончсиз ёки сохта ахборотдан фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини бузувчи ахборотни жойлаштирганлик учун домен номини ўз номига рўйхатдан ўтказган юридик ёки жисмоний шахс бўлган домен номининг маъмури жавобгар бўлади (АВ томонидан 23.06.2008 йилда 1830-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 36-банди).

 

Альберт Сафин,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1138 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика