Norma.uz

Ҳар бир ҳужжатнинг ўз муҳри бор

 

Меҳнат шартномалари ва моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномаларга корхона муҳрини босиш шартми ёки кадрлар бўлими муҳрини босиш мумкинми?

Қандай ҳужжатлар муҳр билан тасдиқланиши керак?

 

Корхонанинг муҳри бўлса, меҳнат шартномалари ва моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномаларга уни босиш шарт.

Қонунчилик талаб қилган ҳолларда ҳужжатларга корхона муҳри босилади.

Хусусан, меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини таъкидлаш тариқасида корхона муҳри билан тасдиқланади (МКнинг 74-моддаси 5-қисми).

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар ҳам корхона раҳбари номидан имзоланади. Шу сабабли бундай ҳужжатларга тузилма муҳрини босиб бўлмайди.

Кадрлар бўлими муҳри тузилма муҳри ҳисобланади, ундан фойдаланиш тартиби корхонанинг локал ҳужжатларида белгиланиши лозим. Бунда тузилма муҳридан юридик шахснинг бевосита таркибий бўлинмасидан чиқадиган ҳужжатларни тасдиқлаш учун фойдаланилишини ёдда тутиш зарур.

Меҳнат дафтарчасига муайян ёзувлар қайд этилганда тузилма (кадрлар бўлими) муҳридан фойдаланиш мумкин. Масалан, ходим меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига қайд этилган ёзувлар уни бериш учун масъул бўлган, тегишли маълумотларни киритган шахснинг имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланади. Меҳнат дафтарчасидаги қуйидаги ёзувларни корхона раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахс имзоси ҳамда корхона ёки кадрлар бўлими муҳри билан тасдиқлаш мумкин:

♦ ишга қабул қилинганлиги, бошқа ишга ўтказилганлиги ва ҳ.к. тўғрисида, меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар;

♦ ходимнинг фамилияси ёки бошқа шахсий маълумотлари ўзгартирилганда;

♦ ходимнинг маълумоти ва ихтисослиги тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилганда (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 2.10, 2.11, 3.1-бандлари).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1100 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика