Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 08 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

 

Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ЎзЛиДеП фракцияси ва партия Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш масалалари кўтарилди.

 

Тадбирда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.

Депутатлар иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслик (МЖТКнинг 492-моддаси), аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (МЖТКнинг 50-моддаси), меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш (МЖТКнинг 51-моддаси) каби ҳолатларда маъмурий жавобгарликни кучайтириб, жарима миқдорини оширишни таклиф қилдилар. Шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик (ЖКнинг 257-моддаси) ва ғайриқонуний равишда ишдан бўшатганлик (ЖКнинг 148-моддаси 1-қисми) учун жиноий жавобгарлик нормалари қайта кўриб чиқилди.

Иш берувчи томонидан ишга қабул қилиш тартибини бузиш, иш ўринларининг мажбурий аттестациясини ўтказишни рад этиш ва бошқа ҳолатларнинг учраётгани ЖК ва МЖТКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни тақозо этди.

Чунончи, 2017 йил ва 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида судлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун 431 нафар шахсга нисбатан 354 та жиноят иши кўриб чиқилган. Иш берувчилар томонидан ушбу соҳада 37 мингдан зиёд ҳуқуқбузарликлар содир этилган, 405 та ҳолатда квота иш ўринлари яратилмаган, 3 300 та вакант иш ўринлари яширилган, иш берувчиларнинг 355 таси фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилмаган.

Қўмита аъзоларининг таъкидлашича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини, аҳоли бандлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактика чораларини кучайтиришни ҳамда бу соҳадаги ҳуқуқбузарликларни тоифалашда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш имконини беради.

 

Қонунчилик палатаси материали асосида.

 

Прочитано: 1298 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика