Меҳнат кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга иш берувчи пропискаси бўлмаган шахсни ишга қабул қилганлиги учун жавобгар бўлмайдиган тузатишлар киритилди.
Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун корхоналарнинг мансабдор шахслари ЭКИҲнинг 15 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин бўлган МЖТКнинг 223-2-моддаси ўз кучини йўқотди.
Бундан ташқари, вақтинча ёки доимий прописканинг мавжуд бўлмаслиги ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турганлик эндиликда ишга қабул қилишни рад этишга асос бўла олмайди. Тегишли ўзгартиришлар МКнинг 80-моддасига киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 10.01.2019 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов,
«Norma» МЧЖ эксперти.