9.01.2019 йилдаги ЎРҚ-514-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
МЖТКдаги маъмурий жавобгарликка тортиладиган энг кичик ёш ўзгартирилди.
1994 йилдан бошлаб барча ҳуқуқбузарликлар бўйича қатъий 16 ёшдан маъмурий жавобгарлик юзага келар эди. Бу қоида қайта кўриб чиқилди ва бундан буён истиснолар бўлиши мумкин.
Масалан, ҳозирданоқ 18 ёшгача бўлган шахслар 16 ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликдан озод этилди (МЖТКнинг 223-моддаси).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 10.01.2019 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов,
«Norma» МЧЖ эксперти.