Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Нотурар жой (офис) ижара шартномасини ҳисобга қўйиш керакми ёки Низом фақат турар жой ижарасига нисбатан татбиқ этиладими?
– Ҳа, 2019 йил 1 январдан нотурар жой ижара шартномасини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш керак.
Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 11.10.2018 йилда 3077-сон билан рўйхатдан ўтказилган) турар ва нотурар кўчмас мулкнинг ижара шартномаларига нисбатан татбиқ этилади.
11.10.2018 йилдаги ЎРҚ-497-сон Қонундан худди шундай маъно келиб чиқади, унга мувофиқ Фуқаролик кодексига ўзгартиришлар киритилди. Чунончи, ФКнинг 574-моддасида бинолар ва иншоотлар, яъни нотурар кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини тузиш тартиби белгиланган.
Фуқаролар ўртасида бино ва иншоотнинг ижара шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақидаги талаб бекор қилинди. Бунинг ўрнига бундай шартнома солиқ органида ҳисобга қўйилган бўлиши керак.
Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.