Корхона балансида бино бор. Тегишли давлат органларидан рухсатнома олгандан сўнг уни қайта ихтисослаштириб, ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мослаб реконструкция қилмоқчимиз. Реконструкция пайтида бинодан фойдаланмаймиз.
Объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олиш тартиби қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган?
– Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг (ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарорига 1-илова) 38-бандида объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олиш зарурлиги белгиланган.
Рухсатнома Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали берилади. Уни бериш тартиби Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (ВМнинг 18.05.2018 йилдаги 370-сон қарорига 2-илова) билан белгиланган.
Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.