МЧЖ ҚКнинг асосий фаолият тури – қурилиш-монтаж ишлари. Балансида турар жой комплекси бор. Унда аксарияти вилоятлардан келган ишчиларимиз яшайди.
Ўз ишчиларимиз – жисмоний шахсларга турар жой комплексини ётоқхона (хона) сифатида ижарага беришга ҳақлимизми?
– Ҳа, юридик шахс бўлган ташкилотингиз ўзига қарашли турар жойларни жисмоний шахсларга (ишчиларга) ижарага (арендага) беришга ҳақли (УКнинг 23-моддаси 3-қисми; 25-моддаси 1-қисми).
Ижарага бериладиган турар жой Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган бўлса, у ерда 5 кундан ортиқ бўладиган жисмоний шахслар рўйхатдан ўтишлари (ҳисобга қўйилишлари) шарт (Низом, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова).
Азим Ажибеков, «Norma» МЧЖ эксперти.