Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 34 / Божхона

Қарор устидан шикоят қилиш мумкин

 

Божхона идораси божхона қийматига тузатиш киритилганлиги муносабати билан қўшимча ҳисобланган тўловларни тўлаш зарурлигини маълум қилди. Товарни илк бор ўзимиз божхона брокерини жалб этмасдан декларациялаган эдик. Ҳаммаси маромидагидек эди.

Божхоначилар қайта ҳисоб-китоб қилишга ҳақлими?

З.Хайриддинов, хусусий тадбиркор.

 

Ҳа, бундай қилишга ҳақли. Божхона расмийлаштируви вақтида ҳам, товар чиқариб юборилганидан кейин ҳам унинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилиши мумкин.

Божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда уларга қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:

● декларант томонидан маълум қилинган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва миқдори уларни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларга мос эмаслиги аниқланган бўлса;

● божхона қиймати декларациясида товарнинг маълум қилинган божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари миқдорига таъсир этган техник хатолар аниқланган бўлса.

Товар чиқариб юборилганидан кейин уларга қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:

● шартли чиқариб юборилган товарга нисбатан унинг узил-кесил божхона қиймати декларантнинг қўшимча ахбороти асосида аниқланса ёхуд у БКнинг 321-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан аниқланган божхона қийматини қабул қилса;

● товарни декларациялашда содир этилган, товарнинг божхона қийматининг ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган техник хатолар аниқланган бўлса;

● ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган нотўғри декларациялаш аниқланган бўлса;

● маълум қилинган божхона қийматининг божхона ҳудудига олиб кирилган ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқилган товарнинг миқдори ва (ёки) сифати контракт (шартнома, келишув) шартларидан четга чиқиши туфайли товарнинг ҳақиқий қийматига мос эмаслиги БЮДни қабул қилиш санасида аниқланган бўлса. Божхона кўздан кечируви далолатномаси, шунингдек контракт (шартнома, келишув) тарафлари ўртасида келишилган, божхона тўловлари ундирилмайдиган товар бўйича – товарнинг миқдорига оид эътироз ёки божхона тўловлари ундириладиган товарлар бўйича – экспертиза хулосаси товарнинг мос эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади;

● божхона тўловларининг суммалари қайтарилишига ёки қўшимча тўланишига олиб келадиган ёки товарнинг божхона қиймати миқдорига таъсир кўрсатган бошқа асослар юзага келган бўлса.

Агар товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг пайдо бўлишига олиб келган бўлса, ана шу қарздорлик суммасига БКнинг 349-моддасида назарда тутилган тартибда пеня ҳисобланади.

Тузатишлар киритиш қайси товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилаётган бўлса, фақатгина ўша товарга нисбатан амалга оширилади. Декларант товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шаклини божхона органига тақдим этиш орқали уни бу ҳақда маълум қилади, у БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб, унинг маълумотларига товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари бўйича тузатишлар киритилади (БКнинг 320-моддаси).

Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли, шунингдек уни тўлдириш тартиби Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (АВ томонидан 14.03.2017 йилда 2867-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

 

Маълумот учун. Агар декларант божхона органи томонидан товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига киритилган тузатишларга рози бўлмаса, у товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишнинг божхона органи томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинган товарларнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари кўрсатилган шаклини имзоламасликка ҳақли. Бу ҳолларда декларант товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш сабабларини тушунтириб беришни божхона органидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда декларант томонидан божхона органига сўров юборилиши декларантни божхона тўловларини тўлашдан озод этмайди (Йўриқноманинг 15-банди).

 

Божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин божхона органи томонидан товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилиши устидан декларант белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин (Йўриқноманинг 16-банди).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 1245 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика