Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 34 / Божхона

Божхоначилар тадбиркорлар ҳузурида

 

Қизиқ даврда яшаяпмиз: кўплаб хизматлар, шу жумладан давлат хизматлари интерактив усулдамасофадан туриб кўрсатиляпти, лекин муаммолар бевосита жойларга бориб ўрганилмоқда. Тўғри-да, кўз кўзга тушганда самимийлик юзага келади, хайрихоҳлик ортади.

 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона пости раҳбарлари тадбиркорлар билан мулоқотнинг аниқ ва самарали усулларини қўллашмоқда. Хусусан, бунда умумий учрашувлар ва давра суҳбатларидан ташқари, ҳар бир тадбиркор билан алоҳида мулоқотга киришиляпти, бевосита корхоналарга бориб, мавжуд вазиятлар жойида кўздан кечириляпти.

Яқинда «Олмалиқ» ТИФ божхона пости бошлиғи Г.Комилова бошчилигидаги пост ходимлари Оҳангарон туманидаги «Limax gold textile» хорижий корхонасида бўлиб, бу ердаги ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишдилар.

2017 йилдан фаолият юритаётган ушбу корхона «Ангрен» ЭИЗ иштирокчиси ҳисобланади. 185 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритаётган корхонада асосан сифатли пайпоқлар ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, бу ерда Ўзбекистон Республикасида ноёб ҳисобланган пайпоқ ишлаб чиқариш учун зарур бўлган спандекс ипини маҳаллийлаштириш, талабларга мувофиқ пайпоқ ишлаб чиқариш учун қўшимча аксессуарлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шу боисдан келгусида яна қўшимча 30 тага яқин иш ўрни очилади. Корхона фаолиятига 2017–2018 йиллар давомида 3,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар йўналтирилган.

Ишлаб чиқаришни самарали йўлга қўйиш, корхонани янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2017 йилда четдан келтирилган технологиялар ва хом ашёлар учун божхона тўловларидан 154 млн сўмлик имтиёзлар берилган.

Айни пайтда корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Яқин истиқболда бу рўйхат янада кенгайиши кутилмоқда. Ҳозирга қадар салкам 355 минг АҚШ доллари миқдоридаги корхона маҳсулотлари хорижий харидорларга етказилган.

Табиийки, экспорт-импорт операцияларини қисқа фурсатларда амалга оширишда корхона божхона идораларига мурожаат қилади. Шу боисдан учрашувда товарларнинг божхона расмийлаштирувида жорий қилинаётган сўнгги янгиликлар, эркинлик ва қулайликлар ҳақида божхоначилар томонидан батафсил ахборот берилди.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (1.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сон) мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторларнинг бу борадаги давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини оширишга қаратилганлигини таъкидлаш лозим.

Фармонга биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимларига чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга, лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш йўлга қўйилди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ва тартибда 10 млн АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентда чет эл инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузишга рухсат этилди.

Шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори 30 фоиздан 15 фоизгача камайтирилди.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 600 млн сўмдан 400 млн сўмгача камайтирилди. Бу каби корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори ҳам 3 бараварга камайтирилгани эслатиб ўтилди.

Учрашув давомида корхона эгалари улар олдида турган муаммоларни ҳам ўртага ташлашди. Хусусан, айрим сохта тадбиркорлар томонидан корхонанинг савдо белгисидан фойдаланиб, контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги айтиб ўтилди. Бу борада тегишли идоралар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар кўрилиши белгилаб олинди.

 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1162 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика