Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 34 / Назорат

Имон бут бўлса – коррупцияга ўрин йўқ

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан «Имон бут бўлса – коррупцияга ўрин йўқ» шиори остида Самарқанд вилоят мусиқали ва драма театрида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда вилоят прокуратураси, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, Олий ҳарбий божхона институти курсантлари, янги ишга қабул қилинган ёш божхона ходимлари, уларнинг ота-оналари ва яқинлари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

 

Жамият тараққиёти кушандаси бўлган бу иллатга қарши курашиш йўлида аёвсиз кураш олиб борилаётгани ўзининг самарасини бермоқда. Вилоят божхона бошқармаси ходими А.Қиличов бу иллатга қарши курашишда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, божхона тизимида шаффофликни таъминлаш механизмини ташкил этиш, божхона хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш мақсадида ҳар бир ходимнинг иш кўрсаткичларини баҳолайдиган рейтинг тизими жорий этилди. Бундан ташқари, тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқармада 233-63-00 рақамли «Ишонч телефони» фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига асосан йиғилиш қатнашчилари ўртасида социологик сўровлар ўтказилиб келинмоқда. Бу сўровлар таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда берилган таклифларни ўрганиб чиқиш мақсадида ДБҚ ва бошқа мутасадди ташкилотларга маълумотлар тақдим этилган.

Тизимда коррупциянинг олдини олиш, қолаверса соҳа вакилларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби такомиллаштирилди (ВМнинг 18.07.2018 йилдаги 553-сон қарорига кўра). Ҳозирда Самарқандга бошқа вилоятлардан келиб хизмат қилаётган ходимларга 22 та хизмат уйлари ажратилган. Бундан ташқари, божхона ходимининг ўртача иш ҳақи миқдори сўнгги 6 йилдагига нисбатан 4,5 баробарга кўпайган.

Тадбирда вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими алоҳида муҳим ишлари бўйича катта терговчиси Ж.Рашидов вилоят прокуратураси томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида коррупцион жиноятларни фош этиш борасида 93 та жиноят ишлари қўзғатилганлигини айтди. Шундан 125 нафар мансабдор шахснинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилди. Жинояти фош этилган мансабдор шахсларнинг 3 нафари вилоят ва 122 нафари туман-шаҳар миқёсидаги идоралар, корхона-ташкилот ва муассасаларда раҳбар лавозимларда фаолият кўрсатганлардир. Уларнинг жиноятлари мамлакатимиз тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, иқтисодиётга жами 5 млрд 818 млн сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Кун тартибидаги масалалардан сўнг мавзу юзасидан ДБҚ томонидан тайёрланган махсус фильм намойиш этилди. Тадбир якунида Самарқанд вилоят мусиқали ва драма театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган И.Султоннинг қаламига мансуб «Имон» спектакли намойиш этилди.

Тадбирдан хулоса чиқарган ота-оналар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

 

Малика Чоршанбаева,

божхона ходими Санжарбек Юсуповнинг онаси:

– Бугунги ўтказилган тадбир биз – ота-оналар учун ибрат бўлди. Ҳукуматимиз божхоначиларга қулай шарт-шароитлар яратиб бераётгани, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани бизни қувонтиради, албатта. Юқорида намойиш этилган фильмда тамагирлик қилган собиқ божхона ходимларининг тақдири аянчли якун топганидан тўғри хулоса чиқардик. Фарзандларимизни хизматга жўнатар эканмиз, албатта пок-ҳалол бўлишга доимо даъват қилиб келамиз, зеро ота-оналар фарзандлари тақдирига бефарқ бўлмаслиги керак.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Aхборот хизмати.

 

Прочитано: 1139 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика